"тасдиқланди" «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» аж бошқаруви


IV. Юридик шахснинг кредитини камерал асосда мониторинг қилиш


Download 165.78 Kb.
bet11/22
Sana08.11.2023
Hajmi165.78 Kb.
#1755920
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
Технический порядок мониторинга и взыскания кредитов узб 06 10

IV. Юридик шахснинг кредитини камерал асосда мониторинг қилиш

4.1. Юридик шахслар фаолиятини камерал асосда мониторинг қилиш ушбу Тартибнинг 2.8-бандига мувофиқ, қарз олувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, банк тизими ва бошқа манбалар маълумотлари асосида кредитни зоналаштириш натижалари билан белгиланадиган сариқ зонадаги қарз олувчилар учун амалга оширилади.
4.2. Ўтказилган мониторинг натижалари 3-иловага мувофиқ кредитни мониторинг қилиш Далолатномасида акс эттирилади, унда ушбу тартибнинг 2.8-бандига мувофиқ амалга оширилган мониторинг санаси ва жойи ва амалга оширилган мониторинг хулосаси албатта акс эттирилади. Мониторинг қилиш Далолатномаси мониторингни амалга оширган ходим, шунингдек, қарз олувчи корхонанинг раҳбари (ёки қарз олувчининг имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа вакили) ва бош ҳисобчиси (агар бундай лавозим назарда тутилган бўлса) томонидан имзоланади.

V. Қарз олувчининг жойлашган жойига ташриф буюрган ҳолда юридик шахснинг кредитини мониторинг қилиш

5.1. Қарз олувчининг жойлашган жойига ташриф буюрган ҳолда юридик шахсга берилган кредитни мониторинг қилиш қарз олувчи кредитни зоналаштириш натижалари билан белгиланадиган қизил зонага тушганда амалга оширилади.
5.2. Агар камерал асосда мониторинг ўтказиш жараёнида молиявий аҳволнинг ёмонлашуви, кредитларнинг ўз вақтида қайтарилмаслиги ва кредит шартномаси шартларининг бузилиши фактлари аниқланса, 30 банк куни мобайнида қарз олувчининг жойлашган жойига бориб, мониторинг ўтказилади.
5.3. Қарз олувчининг банк олдидаги кредит мажбуриятларининг бажарилишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган маълумотлар (ташқи ва ички) ёки хавотирли сигналлар мавжуд бўлса, белгиланган тартибда қарз олувчи жойлашган жойга бориш билан шошилинч мониторинг ўтказилади.
5.4. Қарз олувчининг жойлашган жойига ташриф буюрган ҳолда юридик шахснинг кредитини мониторинг қилиш ушбу Тартибнинг 2.8-бандига мувофиқ қарз олувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек банк тизими ва бошқа манбалар маълумотлари асосида амалга оширилади. Бунда жойига чиққан ҳолда жорий мониторинг қилиш жараёнида қуйидагилар зарур:
5.4.1.Қарз олувчининг фаолият (бизнес жойлашган) жойини кредит олинган ташкилот (ривожланиш) фаолиятининг амалда мавжудлигини визуал текшириш билан амалга ошириш. Қарз олувчининг фаолият йўналишига қараб, ишлаб чиқариш (савдо), омборхоналарнинг узлуксиз иқтисодий фаолиятини (ҳисоблашнинг техник имконияти билан) таъминлаш учун тайёр маҳсулотлар, товарлар, хом ашё ва материаллар мавжудлигини текшириш керак.
5.4.2. Cотиб олинган товарлар/ускуналарни инвентаризация қилиш (банкнинг кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган тегишли олди-сотди шартномаси асосида).
5.5. Кредит билан боғлиқ муаммолар юзага келган ҳолларда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
5.5.1. Муаммоларни, лойиҳани ривожлантириш истиқболларини аниқлаш учун қарз олувчи раҳбарияти билан музокаралар;
5.5.2. Қарз олувчи раҳбарияти ва манфаатдор томонлар билан биргаликда корхона фаолиятини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
5.6. Қарз олувчининг жойлашган жойига ташриф буюрган ҳолда юридик шахснинг фаолиятини мониторинг қилиш 4-иловага мувофиқ мониторинг қилиш Далолатномаси билан расмийлаштирилади, унда мониторинг ўтказилган сана ва жой, мониторинг давомида олинган маълумотлар, аниқланган фактлар ва бошқалар албатта акс эттирилади. Мониторинг қилиш Далолатномаси мониторингни амалга оширган ходим, шунингдек, қарз олувчининг раҳбари ва бош ҳисобчиси (агар бундай лавозим назарда тутилган бўлса) томонидан имзоланади.
5.7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив ҳужжатларига мувофиқ кредитлашнинг турлари бўйича берилган кредитларни мониторинг қилиш ушбу ҳужжатларда белгиланган тадбирларни (масалан: экинларнинг мавжудлиги ва ҳолати, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш: ёввойи ўтлардан тозалаш, суғориш, етиштириш ва бошқалар), шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларида тақиқланмаган, самарали доимий мониторингни амалга оширишга қаратилган бошқа ҳаракатлар ҳам киритилиши мумкин.



Download 165.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling