Умумий қоидалар
1.1. «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» акциядорлик жамиятида кредитларни мониторинг қилиш ва ундиришнинг техник тартиби (кейинги ўринларда Тартиб деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси «Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» АЖнинг (кейинги ўринларда Банк деб юритилади) ички норматив ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.2. Ушбу Тартиб банкнинг таркибий бўлинмалари томонидан кредитларни мониторинг қилиш ва ундириш жараёнида амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуини белгилайди. Кредитларни мониторинг қилишнинг мақсади қарз олувчининг банк олдидаги қарз мажбуриятларини тўлашдаги имкониятларини олдиндан баҳолаш ва асосий қарзни ўз вақтида қайтариш ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш бўйича чоралар кўришдир.
1.3. Ушбу ҳужжатда қуйидаги атамалар қўлланилади:
Кредит — барча турдаги кредитлар, факторинг операциялари, молиявий лизинг, овердрафтлар, микроқарзлар, қопланмаган кафолатлар, кредит хатари мавжуд бўлган бўлиб-бўлиб тўлаш аккредитивлар ва кредит хатарлар, шунингдек улар бўйича фоизлар.
Қарз олувчи – кредит оладиган ва кредит шартномасида белгиланган шартларда олинган суммаларни қайтариш мажбуриятини олган жисмоний ва юридик шахслар.
Банкнинг кредитлаш бўлинмалари – филиалларнинг кредитлаш бўлимлари ва секторлари ва Банк Бош офисининг кредит бериш билан шуғулланадиган департаментлари.
Коллегиал орган – ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқарув қарорларини қабул қиладиган мансабдор шахслар гуруҳи.
Кредит қўмитаси - кредитлар бўйича қарор қабул қиладиган ваколатли коллегиал органларнинг қисқартирилган номи: “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки” Акциядорлик жамияти Кредит қўмитаси”, “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки” Акциядорлик жамияти кичик Кредит қўмитаси”, “Ҳудудий вилоят филиали Кредит қўмитаси”, “Филиалнинг кичик кредит қўмитаси”;
Do'stlaringiz bilan baham: |