"тасдиқланди" «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» аж бошқаруви


Download 165.78 Kb.
bet3/22
Sana08.11.2023
Hajmi165.78 Kb.
#1755920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Технический порядок мониторинга и взыскания кредитов узб 06 10

Кредитни мониторинг қилиш – молиявий барқарорликни назорат қилиш ва қарз олувчининг тўловга лаёқатсизлиги белгиларини олдиндан аниқлашга, тузилган кредит шартномалари талабларига риоя қилмасликка, кредит шартномаси шартларини бажариш жараёнидаги оғишларни ўз вақтида аниқлаш, бу оғишлар сабабларини аниқлаш ва кредитлар бўйича кечиктириб бўлмайдиган ва муддати ўтказиб юборилган тўловлар ҳамда улар бўйича фоизларни тўлашни таъминлайдиган таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган даврий асосда амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуи.

  • Камерал асосда мониторинг қилиш – ҳар қандай манбалар (банк операцион тизими маълумотлари асосида — ҳисобварақлар бўйича айланмалар, кредитларни тўлов графиклари, шунингдек қарз олувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида — бизнес-режа кўрсаткичларини бажариш, корхонанинг молиявий ва хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотлар) асосида қарз олувчиларни масофадан туриб амалга ошириладиган мониторинги;

  • Муаммоли кредит – «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низом (ЎзР Адлия вазирлигида 2696-сон 2015 йил 14 июлда ўзгартириш ва қўшимчалар билан рўйҳатга олинган) талабларига мувофиқ, сифати «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган кредитлар;

  • Инвестицион кредит – асосий жамғармаларни ташкил этиш ва кўпайтиришга, шу жумладан янги қурилиш, модернизация, реконструкция қилиш, қайтадан техник жиҳозлаш, шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга йўналтирилган кредит маблағлари.

  • Инвестицион давр – лойиҳани молиялаштириш босқичидан унинг тўлиқ амалга оширилишигача бўлган давр (объектни фойдаланишга топшириш).

  • Кредитларни дастлабки ундириш – дастлабки босқичларда (90 кунгача) муддати ўтган кредит қарзларини ундириш.

  • Мониторинг қилиш режаси – филиалнинг кредитлаш бўлими ходими томонидан ишлаб чиқилган, кредитнинг ўзига хос хусусиятларини (қарз олувчи фаолиятининг мавсумий характери, профессионал хусусиятлари ва бошқалар) ва мониторинг мезонларини ҳисобга олган ҳолда аниқ саналар ва мониторинг тадбирларини кўрсатган ҳолда кредит мониторингини ўтказиш бўйича батафсил режа (1-илова).

  • Муаммо зоналари – кредитларни зоналаштириш натижасида аниқланади – мониторинг тактикасини дифференциациялаш мақсадида кредит портфелини кредит параметрлари бўйича тегишли зоналарга бўлиш:



    • Жисмоний шахсларга берилган кредитлар бўйича:



    Download 165.78 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling