"тасдиқланди" «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» аж бошқаруви
VI. Жисмоний шахсларнинг кредитини мониторинг қилиш
Download 165.78 Kb.
|
Технический порядок мониторинга и взыскания кредитов узб 06 10
VI. Жисмоний шахсларнинг кредитини мониторинг қилиш
6.1. Жисмоний шахсларнинг кредитларини мониторинг қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади: кредитни тўлашнинг белгиланган графикка мувофиқлигини таҳлил қилиш; гаровни кўздан кечириш, қарз олувчилар, биргаликда қарз олувчилар ва кафилларнинг тўлов қобилиятини мониторинг қилиш. 6.2. Жисмоний шахсларга берилган кредитларни мониторинг қилиш жисмоний шахс жойлашган жойга чиқиб ва камерал асосда, қарз олувчининг кредитини зоналаштириш натижаларига қараб (кредит бўйича тўловларни ўз вақтида тўлашни назорат қилиш ва иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни таҳлил қилиш орқали) амалга оширилади. 6.3. Жисмоний шахсларни мониторинг қилиш усуллари қарз олувчининг кредитини зоналаштириш натижалари билан аниқланади. 6.4. Кредитларни мониторинг қилиш бўлими/ дастлабки ундириш шўъбаси ходимлари яшил майдонга тушган қарз олувчининг кредитлари бўйича доимий мониторингни амалга оширмайдилар. Ушбу зонада кредитларни мониторинг қилиш ва дастлабки ундириш Департаментининг масофавий ундириш бўлими (Call-маркази) ходимлари кредитларни мониторинг қилиш бўлими/дастлабки ундириш шўъбаси ходимлари билан биргаликда ушбу тартибнинг 9-бўлими талабларига мувофиқ уларнинг кредитларини ундириш чораларини кўрадилар. 6.5. Ойлик тўловнинг 100-150% миқдорида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни оладиган ва /ёки тўловни 31-60 кун муддатга кечиктирилганлиги (сариқ зона) холатини тан олган қарз олувчиларнинг кредитлари учун кредитларни дастлабки ундириш шўъба ходимлари камерал мониторинг олиб борадилар ва кредитларни мониторинг қилиш ва дастлабки ундириш Департаментининг масофавий ундириш бўлими (Call-марказ) ушбу Тартибнинг 9-бўлимига мувофиқ кредитни ундириш чораларини кўрадилар. Шу билан бирга, жисмоний шахсларнинг кредитларини камерал асосда мониторинг қилиш далолатномаси 7-иловага мувофиқ шаклда кредитларни мониторинг қилиш бўлими/ дастлабки ундириш шўъбаси ходими томонидан бир томонлама тартибда расмийлаштирилади. Кредитларни мониторинг қилиш ва дастлабки ундириш Департаментининг масофавий ундириш бўлими (Call-маркази) ходимлари ўз фаолиятини фақат яшил ва сариқ зоналарда амалга оширадилар. 6.6. Зарур бўлган ҳолларда, сариқ зонадаги кредитларни дастлабки ундириш шўъбаси ходимлари мониторинг қилишнинг қўшимча чораларини қўллашлари мумкин: қарз олувчининг ҳақиқий яшаш манзилини текшириш учун қарздорнинг жойлашган жойига чиқиш (ипотека кредитларида); кредит ҳисобидан сотиб олинган автомашинанинг, бошқа мол-мулкнинг, агар улар гаров сифатида тақдим этилган бўлса, ҳолатини мониторинг қилиш; жисмоний шахсларга кредитларни бериш ва мониторинг қилиш бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар. 6.7. Қарз олувчининг жойлашган жойига ташриф буюрган ҳолда жисмоний шахсларга берилган кредитни мониторинг қилиш қарз олувчининг кредити зоналаштириш натижалари билан белгиланиб, қизил зонага тушган қарз олувчиларга кредитларни мониторинг қилиш бўлими / дастлабки ундириш шўъбаси ходимлари томонидан амалга оширилади. Кредитларни мониторинг қилиш бўлими/ дастлабки ундириш шўъбаси ходимлари қарз олувчининг жойлашган манзилга ташриф буюрган ҳолда кредитни мониторинг қилиш Далолатномасини расмийлаштирадилар. Қарз олувчининг жойлашган жойига ташриф буюрган ҳолда жисмоний шахсга берилган кредитни мониторинг қилиш Далолатномаси албатта текшириш санаси ва жойини, берилган кредит бўйича қисқача маълумотни (Кредит шартномасининг мақсади, муддати, рақами ва санаси, кредит бўйича фоиз ставкаси, қабул қилинган гаров), кредит тарихи ва амалга оширилган мониторинг хулосасини акс эттиради. Жойига чиқиш билан мониторинг қилиш Далолатномаси 7-иловага мувофиқ шакл бўйича мониторингни амалга оширган ходим, шунингдек қарз олувчи жисмоний шахс томонидан имзоланади. Download 165.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling