«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor
Download 1.72 Mb.
|
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Қарор қабул қилиш.
- 4. Амалга ошириш.
- 6. Хулоса чиқариш.
- Машғулотнинг II қисми – 80 дақиқа.
2. Режалаштириш. Бу босқичда ўқувчилар мустақил равишда иш режасини тузишлари, яъни иш топшириғини ҳал қилишга қаратилган ўзларининг бажарадиган иш босқичларини (масалан, ишлов бериш жараёни, материал, жиҳозлар ва ёрдамчи воситалар) режалаштиришлари лозим. Ўқувчилар бу ерда ўзларининг дастлабки назарий билимларига таянадилар ва шахсий ёзувларидан фойдаланиладилар.
3. Қарор қабул қилиш. Ўқувчилар ўқитувчи билан биргаликда режани амалга ошириш т ўғрисида қарор қабул қилишади. Агар муаммони ечишда турли ечимлар юзага келса, у ҳолда энг унумли ечим танланади. Ўқитувчи доимо маслаҳатчи сифатида қатнашиши керак. 4. Амалга ошириш. Бу босқичда иш топшириғини тузилган режага мувофиқ бажаришади. Ўқитувчи эса уларнинг ишини назорат қилиб туриши лозим. 5. Текшириш. Ўқувчилар бажарган топшириқлари натижаларини ўзлари текши-риб (масалан сифат кўрсаткичларини) "Баҳолаш варағига" қайд қилишлари ва бир-бирларининг ишини текширишлари мумкин. Ўқитувчи натижаларни "Хулосалар варағига" ёзиб қ ўяди. 6. Хулоса чиқариш. Ўқитувчи иш жараёни ва натижаларни таҳлил килиб якуний суҳбат ўтказади ва кейинги сафар қайси жиҳатларда эътибор бериш кераклигини айтиб ўтади. Машғулотнинг II қисми – 80 дақиқа. Кийим моделини яратишда безак берувчи элементлар: апликация, гажим тайёрлаш ва безаш бўйича ижодий топшириқларни бажаради. Техника ва меҳнат хавфсизлиги ҳамда санитария-гигиена қоидалари, модел яратишда безак берувчи элементлар: апликация, гажим тайёрлаш тартиби ва иш жараёнида йўл қўйиладиган нуқсонлар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида маълумот берилади. Кичик гуруҳлар ҳар бирига ижодий топшириқлар берилади. Кичик гуруҳлардаги ҳар бир ўқувчи кичик ижодий топшириқни бажаради. Безак берувчи элементларни тикиш учун ўқувчиларнинг ҳар бир гуруҳига мато бўлаклар ва технологик хариталар берилади. Кичик гуруҳи етакчиси ишларни тақсимлайди. Бичиш-тикиш ишларини бажариш учун вақт белгилайди. Ишлаб чиқариш таълими устаси ёки ўқитувчи ўқувчилар ишини кузатиб туради. Ишни сифатли бажарган ўқувчилар рағбатлантирилади. Ҳар бир гуруҳ ўқувчилари ҳар бири тайёр бўлган апликацияларни, гажимларни белгиланган вақт давомида тайёрлашлари керак. Уста ёки ўқитувчи тийёр апликацияларни, гажимларни тайёр маҳсулотларни текшириб,уларни маълум мезонлар асосида баҳолайдилар. Ҳар бир топшириқни бажаришда ижодий ёндашув ҳам алоҳида баҳоланиши керак. Ишни ҳар бир ўқувчи тайёрланаётган ижодий иш маҳсули сифатида бирон маҳсулот ёки композиция яратади. Ўқувчилар бажарган ишини баҳолаш орқали уларнинг мустақил ва ижодий қобилиятлари ҳақида ҳам маълумотга эга бўлиши мумкин. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling