«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor
Талабалар таҳлили учун қуйидаги муҳим кўрсаткичлар эътиборга олинади
Download 1.72 Mb.
|
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Жинсга кўра тақсимлаш (ўғил-қиз болалар сони); 5. Талабаларнинг таълим даражаси (битирган мактаби); 6. Бунгача битирган махсус соҳаси ё
- 12. Баъзи талабаларнинг алоҳида эътиборга сазовор муваффақиятлари; 13. Гуруҳдаги ўрин (етакчилик, иерархиядаги ўрин, "эл қатори").
Талабалар таҳлили учун қуйидаги муҳим кўрсаткичлар эътиборга олинади:
1. Махсус соҳа ёки курс борасидаги маълумотлар; 2. Бир гуруҳдаги талабалар сони; 3. Талабаларнинг ўртача ёши (энг ёш-энг катта талаба); 4. Жинсга кўра тақсимлаш (ўғил-қиз болалар сони); 5. Талабаларнинг таълим даражаси (битирган мактаби); 6. Бунгача битирган махсус соҳаси ёки курслари; 7.Тил билимлари (масалан, бирор чет тили бўйича билимлари); 8.Индивидуал махсус шарт-шароитлар (масалан, ногиронлик); 9. Оилавий шароити; 10. Қизиқишлари, бўш вақтда ўзини тутиши; 11. Келажакда ташкилий ким бўлмоқчи эканлиги; 12. Баъзи талабаларнинг алоҳида эътиборга сазовор муваффақиятлари; 13. Гуруҳдаги ўрин (етакчилик, иерархиядаги ўрин, "эл қатори"). Бу таҳлил машғулотларни олиб бориш учун зарур бўлган шароитларни ташкил этиш ва яратиш борасидаги муҳим маълумотларни ўз ичига олади. Шарт шароитлар таҳлили: Ҳуқуқий шарт шароитлар Техник шарт шароитлар Ташкилий шарт шароитлар Маълумотлар назарий ва амалий машғулотлар режасига қўшиб қўйилади. Ҳуқуқий шарт-шароитлар таълим жараёнига таълуқли бўлган ўқув режаси ва бошқа расмий режа ҳужжатлари билан боғлиқдир. Уларга қуйидагилар киради: - касбий йўналиш ёки мутахассислик ўқув режа гуруҳи; - ўқув режасига мос фан дастури; - ўқув режасига мос таълим курси; - мавзу, амалий кўникмалар; - билим ва кўникмаларни баҳолаш мезонлари. Бу орқали кутилган ва расмий режа ҳужжатларида олдиндан белгилаб қўйилган мавзулар ўргатилиши таъминлаб берилиши керак. Ташкилий шарт-шароитлар мутахассислик фанлари бўйича машғулотларни ташкил қилиш борасидаги қуйидаги зарурий талаблар киради: - ўқитиш жойини танлаш; - дарс ва амалий машғулотлар вақти ва давом этиши; - амалий намойишларга тайёргарлик кўриш; - ташкилий ҳужжатлар ва иш жойини тайёрлаш. Техник шарт-шароитларга фан бўйича жилдлар ва мосламалар, ёрдамчи аудиовизуал воситалар, ўқитиш ва ўрганиш воситалари (доска, флипчарт, проектор. видеомагнитафон)нинг мавжудлиги ва уларнинг яроқлилиги, шунингдек, электр токи, сув, ҳаво босими ва ҳоказоларнинг борлиги билан узвий боғлиқдир. Амалиёт ўқитувчиси зарурий шарт-шароитлар мавжудлигига ва техник мосламаларни исталган пайтда ишлатиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Агар амалиёт ўқитувчиси ўқув фаолиятида илк маротаба дарс ўтказишга тайёрланаётган бўлса, у ҳолда у ўзи дарс бермоқчи бўлган махсус соҳанинг умумий қамрови ва мазмуний таркибий қисмининг элементлари борасида тасаввурга эга бўлиши лозим. Ушбу тасаввурсиз амалиёт ўқитувчиси на вақтинчалик умумий режа ва на даврий ва на мазмуний батафсил режа туза олади. Биринчи босқич махсус соҳа мақсадларига назар ташлашдан бошланади. Мақсадлар асосида мазмунлар танланади. Умуман олганда, мазмунларни турли манбалардан олиш мумкин, масалан: - махсус китоблар ёки ўқув адабиётларидан; - техник адабиётлардан (илмий техникавий журналлар, махсус мақолалар патентлар ва ҳоказолардан; - машина ва мосламалардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалардан. Бирор махсус соҳа бўйича умумий тасаввурга эга бўлишнинг яхши методларидан бири бу махсус соҳа таҳлилини ўқув китоби асосида график тасвирлар шаклида ишлаб чиқишдир. Бу метод соҳа ёки мазмун тузилмаси деб ҳам аталади. Мавжуд бўлган ва яхши қисмларга бўлинган китобнинг бўлимларига асосланиш ҳам мумкин. Бунда аввало аниқлик тамойилига риоя этилади. Кўпинча шундай билим асослари юзага келадики, уларни бир-биридан аниқ ажратган ҳолда тасвирлаш мумкин бўлади. Махсус китобларда боб ва мавзуларга бўлиш, ўқув қўлланмаларда эса ўрганиш босқичлари ва модулларга бўлиш каби ёрдамлар мавжуддир. Мазмуний тузилмасини ишлаб чиқишда махсус соҳа моҳиятан қисмларга, катта мавзу ва кичик мавзу соҳаларига, шунингдек, мантиқий алоқадорлик соҳаларига бўлинади. Муҳим мавзулар таъкидланади, иккинчи даражалилари эса қуйироқдан жой олади. Аксарият ҳолларда махсус соҳалар назарий билимларни бериш борасида далиллар, тушунчалар, тамойиллар ва усулларнинг қатъий мантиқий кетма-кетлиги асосида ишлаб чиқилади. Масалан, махсус ўқув китобини қисмларга бўлиш мантиққа асосланади. Унга кўра мавзулар муайян кетма-кетликда жойлаштирилади. Назарий дарслар ҳам мана шундай махсус мантиқий кетма-кетлик асосида олиб борилиши мумкин. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling