«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor
Кўпинча мавзувий жиҳатларни тўплаш билан бошланадиган қуйидаги босқичлар бу борада ёрдам беради
Download 1.72 Mb.
|
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қобилият ва кўникмалар
Кўпинча мавзувий жиҳатларни тўплаш билан бошланадиган қуйидаги босқичлар бу борада ёрдам беради:
1. Мавзу доирасидаги ўргатиладиган далиллар; 2. Далиллар билан боғлиқ тушунчалар; 3. Далилларни ўзаро боғлайдиган тамойиллар (функционал алоқадорлик, қоидалар); 4. Ўргатиладиган усуллар ( меҳнат жараёнлари, амаллар). Биз бу ерда билим, қобилият ва кўникмаларга қисқача тўхталамиз. Билим ўзлаштирилган ва хотирада сақланган маълумотлар бўлиб, уни тез ва аниқ бирор ҳолатга мос равишда ишлатиш мумкин. Билим билан бирга қобилият, кўникмалар ва хулқ ҳам ўрганилади; Қобилият ва кўникмалар - бу талабалар муайян фаолиятни муваффақиятли олиб бориши учун шарт-шароитлар яратиб берувчи, ташқаридан кузатиш мумкин бўлган ҳаракатлар ва таъсирлар ҳисобланади. Кўникмалар онгли равишда амалга оширилган фаолиятнинг таркибий қисмига кирувчи автоматик тарзда юз берадиган ҳаракатлардир. Қобилият ва кўникмаларга когнитив ва психомоторик ўрганиш соҳасида қуйидагича таъриф берилади. Бу инсоннинг ўз атроф-муҳитига фаолият орқали муносабатда бўлишидир, бунда-кузатса бўладиган ва кузатса бўлмайдиган - ички муносабат, шахсий тажриба ва қадриятлар, эътиқод, ҳиссиёт ва майллар муҳим ўрин тутади. Амалий таълим қисмига таъллуқли махсус соҳани таҳлил қилиш меҳнатни таҳлил қилиш орқали амалга оширилади, чунки бундай таълим қисмлари касбий-мантиқий эмас, балки ҳаракатларга йўналган тарзда кечади. Кўпинча ўз соҳасини аъло даражада эгаллаган мутахассислардан мисол учун бирор иш тартибини тушунтириб бериш сўралса, улар кўпинча сергаклик билан тушунтиришни бошлайдилар, иккинчи даражали масалаларга тўхталиб, қисқа ва лўнда тушунтириб бера олмайдилар. Муҳим бандлар кўпинча кўрсатилмай қолиб кетади. Ўқитувчи билимни талабалар томонидан ўрганилиши мумкин бўлган ҳолатда бериши лозим. Унга ишониб топширилган меҳнат предмети одатлар доирасидан чиқарилиб, талаба онгига киритилиши керак. Сўнгра билим шундай аниқ таҳлил қилиб берилсинки, уни талаба оз миқдордаги босқичларни ўтган ҳолда тизимли тарзда ўрганиб олсин. Амалий машғулот учун мўлжалланган таълим ҳужжатлари асосан ҳаракатларга йўналтирилган тарзда тузилади. Улар мисол учун маълум бир тайёрлаш жараёнидаги бажариладиган амаллар ва босқичларга асосланадилар. Шундан келиб чиққан ҳолда махсус соҳани таҳлил қилиш касбий таҳлил характерига эга бўлади. Амалиёт босқичлари ҳам касбий таҳлил асосида амалга оширилади. Бунда бирор иш, бирор жараён ёки амал ҳаракатлар кетма-кетлиги асосида бажарилади, масалан: - бирор иш бажаришдаги босқичлар кетма-кетлиги; - маҳсулотни тайёрлаш поғоналари; - режалаштириш ва ташкиллаштиришдаги ҳаракатлар. Технологик жиҳозларни ишлатиш кўрсатмалари ёки маълум амалий кўникма учун ишнинг боришини, меҳнатни боскичларга бўлиш борасидаги намуна сифатида келтириш мумкин: Амалий машғулот иш жараёни тўғрисидаги техник билим асосида амалга ошириладиган муайян босқичларига боғлиқ бўлади. Махсус соҳани ўзлаштириш юзасидан қуйидаги хулосаларни бериш мумкин. Ўқитувчи талаба учун нафақат махсус соҳа бўйича барча зарур билим ва тажрибаларга, балки бошқа соҳалар бўйича ҳам чуқур билимларга ва уларни талабага етказишда турли қизиқарли ўйинлар ва усулларга эга бўлган шахс сифатида намоён бўлади. Бу орқали унинг талабалар олдидаги обрў-эътибори шаклланади. Шунинг учун ўқитувчидан доимий ўзи устида ишлаши ва "ҳар соҳадан хабардор" бўлиши талаб этилади. Ўқитиш фаолиятининг амалий қисмини ўзлаштириб олиши учун талабалар амалга ошириши керак бўлган барча машқларни ўзи ҳам яхши ўзлаштирган бўлиши керак. Муаммоли вазиятларни билиш ва бу борада маслаҳат бера олиш учун у вақти -вақти билан ушбу амалий машқларни қайтариб туриши лозим. Ўқитувчи назарий билимлар юзасидан эса махсус соҳа бўйича янги адабиётларга эга бўлиши ва кўп ўқиш учун ўзида туртки, шунингдек, қизиқиш ҳис этиши керак. Бунинг учун ўқитувчига қуйидаги тавсия этилади: - иложи борича ўз соҳаси ёки мавзусига тегишли бўлган барча китоб, нашрлар, журналларни тўплаб бориш; - кутубхонадаги китобнинг муҳим бетларидан нусха олиш; - бошқа ҳамкасблари тажрибаларини ўрганиш; - муайян мавзуга тегишли қисқа тушунтиришлар билан берилган манбалар мажмуасини тўплаш. Етук педагог ва моҳир касб устаси бўлиш учун қуйидаги қоидани эсдан чиқармаслик керак. “Ангишвонадек билим бермоқ учун бир қоп билимга эга бўлиш керак” Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling