3. Когнитив, психомоторик ва аффектив ўқув мақсадлари.
Аниқ ўқув мақсадлари моҳиятига кўра уч соҳага бўлинади:
*когнитив (назарий билимларни ўзлаштириш билан боғлиқ) ўқув мақсадлари соҳаси.
*психомоторик (амалий ҳатти-ҳаракатни ўзлаштириш билан боғлиқ) ўқув мақсадлари соҳаси.
*аффектив (ҳулқ, ўзини тутиш, атроф муҳитга ва теварак атрофдагиларга муносабатнинг шаклланиши ва қадриятларни ўзлаштириш билан боғлиқ) ўқув мақсадлари соҳаси.
1. Когнитив ўқув мақсадлари соҳаси. Когнитив ўқув мақсадлари соҳаси-ўқув материаллари, маълумотлар, ахборотлар, турли далиллар, тушунчалар, тамойиллар ва усулларни билиш (яъни хотирада сақлаш ва эслаш) уларни мияда қайта ишлаш орқали тушуниш, амалда қўллаш, таҳлил ва синтез қилиш, баҳолашни ўз ичига олади. У билимларни ёдда сақлаш, яъни хотирани чиниқтириш, интелектуал ақлий қобилиятларни ривожлантиришни кўзда тутади.
Когнитив ўқув мақсадлари Блум таксономияси бўйича қуйидаги даражаларга бўлинади.
-
Баҳолаш
|
мезон ва қадриятларга кўра ўзлаштирилган
хулқни ва билимларни баҳолаш
|
Синтез
|
далиллар, тушунчалар, услублар ва тамойилларни
умумий алоқадорликларини аниқлаш орқали синтез қила олиш.
|
Таҳлил
|
далиллар, тушунчалар, услублар ва тамойилларни
таҳлил қила олиш
|
Қўллаш
|
далиллар, тушунчалар, услублар ва тамойилларни
амалда қўллашни билиш
|
Тушуниш
|
далиллар, тушунчалар, услублар ва тамойилларни
англаш ва тушуниш
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |