«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor


Билиш тушунчалар, далиллар ва тамойилларни эслаш “Билиш»


Download 1.72 Mb.
bet56/96
Sana10.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1349295
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   96
Bog'liq
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12

Билиш

тушунчалар, далиллар ва тамойилларни эслаш

Билиш» даражаси когнитив соҳанинг энг қуйи босқичи бўлиб, у тушунчалар, далиллар ва тамойилларни эслаш демакдир. Бу босқичда шахс ўзлаштирган билимларини хотирада сақлаши ва эслаши, уларни номлаши ва айтиб бера олиши керак.


«Тушуниш» босқичида ўзлаштирилган билимлар моҳияти ойдинлаштирилади ва англаб етилади.
«Кўллаш» босқичида шахснинг ўзлаштирган назарий билимлар турли шаклларда қўлланилади.
«Таҳлил» босқичи шахсга ўзлаштирилган билимларни таҳлил қилиш имконини беради.
«Синтез» босқичи шахсга ўзлаштирилган билимларни ўзаро бир-бирига боғлаш ва умумий алоқадорликларни аниқлаш имконини беради.
«Баҳолаш» даражаси энг юқори босқич ҳисобланади. Бу босқич олинган билимлар асосида маълум қадриятларга таълуқли ҳолатларни баҳолаш, қарор қабул қилиш, муаммоларни ҳал қилиш ва баҳолаш мезонларини яратиш кўникмаларини ўзлаштиришни назарда тутади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳар бир даража ўзидан олдинги даражадаги билимларни ўзлаштиришни тақозо қилади.
2. Психомоторик ўқув мақсадлари соҳаси. Бу ўқув мақсадлари соҳаси амалий иш жараёнлари орқали ҳосил қилинадиган кўникма ва малакаларни эгаллашни кўзда тутади. Бунда психика орқали бошқариладиган мускул ҳаракатлари (моторик ҳаракатлар) амалга ошади. Амалий фаолият олиб бориш, мисол учун, бирор асбобни ишлата олиш малакасига эга бўлиш психомоторик ўқув мақсадлари соҳасига таълуқлидир. Ушбу ўрганиш соҳаси инсон мияси томонидан бошқариладиган ҳаракатларни ифодалайди. Улар эса ўз навбатида моторик (мускул ҳаракати билан боғлиқ) кўникмаларни талаб этади. Психомоторик ҳаракатлар оддий, ўрта ва комплекс ҳаракатларга ажратилиши мумкин.
3. Аффектив ўқув мақсадлари соҳаси. Аффектив ўқув мақсадлари соҳаси, шахснинг уни ўраб турган атроф муҳитга нисбатан муносабати, бошқа кишилар билан ўзаро муомаласи, ҳулқи, жамоат жойларида ўзини тутиш каби умуминсоний қадриятларни ўзлаштириши билан боғлиқ бўлган кўникмаларни эгалашни назарда тутади. Уни аниқлашда маслак, манфаат, муносабат, қадрият, интизом, дунёқараш, хавфсизлик (хусусан, меҳнат хавфсизлиги) каби эмоционал ҳолатлардан келиб чиқади.
Хулоса қилиб айтганда, ихтиёрий таълим жараёнининг мақсади ҳар учала ўқув мақсадларидан иборат. Назарий дарсда кўпроқ когнитив соҳа, амалий таълимда эса кўпроқ психомоторик соҳа бўйича билимларни эгаллашга эътибор қаратиш лозим.Аффектив соҳага кўпинча унча эътибор берилмасдан келинар эди. Шахс камолотига янгича назар билан қаралаётган, катта эътибор берилаётган бугунги кунда бу соҳа янада катта аҳамият касб этиб бормоқда.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling