«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor


Ўқитиш жараёнини ташкил этишда дастлабки тайёргарлик


Download 1.72 Mb.
bet50/96
Sana10.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1349295
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   96
Bog'liq
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12

Ўқитиш жараёнини ташкил этишда дастлабки тайёргарлик
Ўқитувчининг мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнининг маълум жиҳатларига тайёргарлик кўриши ва мослашиши муҳим маълумотларни инобатга олиши орқали амалга ошади.
Талабалар ҳолатига баҳо бериш, таълим шароитлари билан танишиш, махсус соҳани яхши билиш - буларнинг ҳаммаси назарий ва амалий машғулотга тегишли илк шарт-шароитлар ҳақидаги маълумотлар саналади.
Назарий ва амалий машғулотлар шарт-шароитларини қуйидаги 3 та таҳлил йўллари орқали аниқлаш мумкин.
- талабалар таҳлили (талабаларга қаратилган)
- шарт-шароит таҳлили (ўқитиш ҳолатига қаратилган)
- махсус соҳа таҳлили (ўқув материалига қаратилган)
Талабанинг ўқишга бўлган эҳтиёжи ўқитувчи томонидан қондирилиши лозим. Бу талабанинг келажак касбий фаолияти учун керакли билим, кўникмаларни ривожлантиришга ва хулқини яхшилашга ло зим бўлган эҳтиёждир. Ўқитувчига қўйиладиган талаб ҳам машғулотлари давомида унинг ўзи эътиборни энг яхши натижаларга эришишига қаратилиши лозим. Унинг машғулотлари самарали, сифатли ва ҳар бир ўқув жараёнига иложи борича мослаштирилган бўлиши керак. Кўпчилик ҳолларда ўқитувчи машғулотларининг сифати талаба ўзлаштирган билимларни баҳолаш билан ўлчайди. Ўқитувчининг самарали машғулот ўтказиши пухта тайёргарликни талаб этади.Таҳлил орқали ўқитувчи талабалар гуруҳи тўғрисида муайян маълумотларга эга бўлади. Таҳлил камида биринчи дарс ёки машғулотдан олдин рўйхат шаклида ёзма тайёрланиши лозим. Агар ўқитувчи шундан сўнг гуруҳ билан танишиб олса, у ҳолда кейинги машғулотларда талабалар таҳлилини ўтказмаса ҳам бўлади. Ўқитувчи бу маълумотлардан талабалар гуруҳи билан шахсан танишиш учун фойдаланади. Чунки талабалар дарс амалий машғулотлар пайтида илк билимлари ва аллақачон мавжуд бўлган тажрибаларини қўллайдилар, шу билан бирга ўз ишончларини ҳам ифода этадилар. Уларнинг ўқишга бўлган қобилиятлари, шахсий ҳолатлари, жинси ва ёшлари таълим ҳолатига муайян таъсир кўрсатади. Ҳар бир инсон ва ҳар бир талабалар гуруҳи турлича бўлгани каби доимо янги ҳолатлар юзага келади. Улар эса ўз навбатида ўқитувчи томонидан ўзлаштирилмоғи лозимдир.
Талабалар гуруҳидаги асосий ҳолат гуруҳдаги ҳар бир талабанинг хулқига таъсир қилади. Агар талабалар таҳлили ўтказилмаган бўлса, у ҳолда, айниқса, муаммоли вазиятларда нотуғри баҳолашга олиб келиши мумкин.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling