Tasdiqlayman” O’quv ishlari bo’yicha prorektor X. Kadirov


V. Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар)


Download 1.96 Mb.
bet153/234
Sana02.02.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1146627
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   234
Bog'liq
Pedagogik mahorat MAJMUA

V. Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар)
Талаба bilishi kerak:
Ўқитувчи шахси ва унинг жамиятда тутган ўрнини билиши; баркамол авлодни маънавий ва маърифий жиҳатдан тарбиялашда миллий уйғониш мафкурасининг ҳамда умуминсоний қадриятларнинг моҳиятини; ёшларни мамлакатимизнинг мустақиллик ғояларига садоқатли, ватанпарварлик руҳида тарбиялаши, ўз Ватанига, табиатга ва оиласига бўлган меҳр мухаббати; ўқувчиларни сева олиши, ўз меҳрини, ҳис-туйғуларини ҳар лаҳзада ўқувчилар ички дунёси билан боғлай олиши, уларнинг ҳам меҳрига, ҳурматига сазовор бўлишни; жамиятнинг ижтимоий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг асл моҳиятини чуқур англаб етиш ва уларга холисона баҳо бериб, бу борада тўғри, асосли маълумотларни доимий билиши ҳамда ёш авлод онгига сингдиришни; илм-фан, техника ва ахборот-коммуникатсион технологиялар ҳақидаги энг сўнгги янгиликлардан ва ютуқлардан мунтазам хабардор бўлиб бориши; ўқувчиларнинг ёши ва уларнинг психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим-тарбиявий фаолиятни ташкил этишни билиши; ўз педагогик маҳоратини мунтазам ошириб боришда педагогик рефлекция қонуниятларига мунтазам риоя қилишни; ўқитувчининг педагогик қобилияти тўғрисида мукаммал маълумотга эга бўлиши; бўлажак ўқитувчининг мулоқот маданияти ва психологиясини мунтазам ўрганиб боришни; Касбга оид билимларни ўрганиш жараёнида юксак даражадаги педагогик маҳорат, коммуникатив лаёқат, педагогик техника (нутқ, чеҳра, қўл-оёқ ва гавда ҳаракатлари, мимика, пантомимика, педагогик такт) қоидаларини мукаммал ўзлаштириб боришга доир тушунчалари ҳақида билимга;
Ушбу вазифаларнинг ҳал этилиши бўлажак ўқитувчилар ва тарбиячиларни замон билан ҳамнафас бўлишга, ёшларни тарбиялаш дарди билан яшаш ва келажакни аниқ кўра олишга ўргатади. Ҳар бир ўқитувчи мамлакатимизнинг долзарб муаммоларини, мақсад ва вазифаларини виждонан тасаввур қилиб, аниқ бажариб бориши учун шижоат билан ўз имконияти, билими, тажрибаларини ишга солиб, педагогик фаолиятга ижодий ёндашиш учун: ўқитувчининг кийиниш маданияти ўзига хос бўлиши, яъни содда, озода, бежирим кийиниши, таълим-тарбия жараёнида ўқувчининг диққатини тез жалб этувчи турли хил безаклардан фойдаланмаслик, фасл, ёш, гавда тузилиши, юз қиёфаси, ҳатто, соч рангига мувофиқ равишда кийиниш; ўз мутахассислиги бўйича чуқур ва пухта билимга эга бўлган ҳолда, барча фанлар интегратсиясини ўзлаштириб бориш, бунда ўз устида тинимсиз илмий изланишлар олиб бориш; педагогик фаолиятнинг асосий йўналишларини мунтазам ўрганиш; касбий педагогик фаолиятда таълим ва тарбиянинг энг самарали замонавий шакл, метод ва воситаларидан унумли фойдалана олиш имкониятларини ўрганиш; бўлажак ўқитувчи мулоҳазали, босиқ, ҳар қандай педагогик вазиятни тўғри баҳолай оладиган ҳамда мустақил равишда мавжуд зиддиятларни ёлғиз ўзи бартараф этишнинг уддасидан чиқа олиш; енг аввало масъулиятни ҳис этувчи тарбиячи, тажрибали нотиқ, маданият ва маърифат тарғиботчиси бўлиш; педагогик дилкашлик (мантиқ, нутқ маданияти унсурларидан таълим ва тарбиявий жараёнда унумли фойдалана олиш) ва педагогик тактни эгаллаш;ўз касби бўйича жаҳон фанида эришилаётган сўнгги ютуқлар, тарбия технологияси, компютер ва ахборот технологиялари янгиликларидан доимий хабардор бўлиб бориш;илғор ўқитувчи – устозлар тажрибаларидан унумли фойдаланиб ўз педагогик фаолиятига сингдириш кўникма;
Ўқитувчининг маҳорати педагогика олий таълим муассасаларида билим ва малакаларни эгаллаш давридаёқ, шаклланиб боради. Касбга оид малакаларни эгаллаш, педагогик кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишда ва қайта тайёрлаш тизимида, танланган касб ичида узлуксиз тараққиётга мослаша олишида, кенг маънодаги юксак касбий тайёргарликка эга бўлган, педагогик-психологик билимларни мукаммал эгаллаган ўқитувчини шакллантириш учун: ХХI аср ўқитувчисига қўйиладиган асосий талаблар моҳияти тўғрисида тасаввурга эга бўлиш; педагогик назокат ва одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилишни ўрганиш; касбий фаолиятида педагогик техника ва уни шакллантириш усулларини ривожлантириш; таълим ва тарбия жараёнида танланган метод ва технологияларни жорий қилишда муҳитни, вазиятни тўғри баҳолай олиш; ўз меҳнатини расмий, илмий ва ижодий жиҳатдан тўғри ташкил эта олиш, яъни вақтдан унумли фойдаланишни билиш; бўлажак ўқитувчи нутқ маданиятига хос ижобий жиҳатларни эгаллаб бориш, нутқи қуйидаги хусусиятларни ўзида акс эттириши: турли шева сўзлардан ҳоли бўлиб, фақат адабий тилда ифода этилиши, нутқи содда, равон ва тушунарли бўлиши, ҳикматли сўзлар, ибора ва мақоллар, маталлар ҳамда кўчирма гаплардан ўринли фойдалана олиши ва нутқи норасмий сўзлардан ҳоли бўлиши; ёш педагогик психология, педагогика ва психология, ёшлар физиологияси, тарбиявий иш методикаси, мактаб гигийенаси каби фанлардан ўз касбига оид билимларни мукаммал билиш; ўз касбига ижодий ёндашиш, таълим-тарбия методикаси бўйича билимларини мунтазам ошириб бориш малакасига эга бўлиши керак.

4.


Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   234




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling