Tasdiqlayman” Tarix fakulteti dekani V. Ishquvatov
Download 1.92 Mb.
|
25346 Конмплекс. Янги тарих. Н.Э.З. 27.08.2015.
1871-1918 ЙИЛЛАРДА АҚШ.
XIX аср I ярмида АҚШ давлатида капитализм жадал суратлар билан ривожланиш босқичини ўз бошидан кечирмоқда эди. Мамлакатнинг шимолий шарқида фабрика саноати билан фермер ҳўжалиги ривожланмоқда эди. Бир томондан ишчилар синфи шаклланган эди. Ғарбий қисмида майда фермерлар, ўзига мустақил ҳунармандлар асосан ёлланма ишчиларни ишлатар эдилар. Жанубда эса, плонтацияларда қуллар асосий ишчи кучи ҳисобланар эди. XVIII асрнинг охирида – XIX асрнинг I ярмида АҚШ худуди экспанциялар ҳисобига кенгайиб кетди. АҚШ ўзга давлатларнинг ўзаро урушларидан хам фойдаланишга ҳаракат қилар эди. Мамлакатда аҳолининг тез ўсишини иммиграция янада тезлаштирди. 1800-1820 йилларгача АҚШ аҳолиси 5,3 дан 9,6 миллион кишига, 1850 дан эса 23,2 миллионга етди. 3 миллиондан ортиқ қора танлиларни қўшиб ҳисоблаганда. 1820-1850 йиллар оралиғидаги АҚШ га кўчиб келувчи иммигрантлар 2 миллион 455 минг кишини ташкил қилар эди. 1800 йилдан 1860 йиллар оралиғидаги хар ўн йилликдаги мамлакат аҳолисининг ўсиши 32-36% ни ташкил қилар эди. 1812-1814 йиллардаги Англия билан бўлган уруш натижасида ҳиндуларни ғарбга қараб сиқдилар. Уларни атайлаб ташкил этилган захира жойларига кўчириб юбордилар (энг ёмон ерли вилотлар). Ҳиндуларнинг қаршилик қилишлари қонли суратда бостирилар эди. Масалан, Индианадаги Текумсе бошчилигидаги ҳиндуларнинг қўзғолонлари қонга ботирилган. Текумсе ўлдирилиб, унинг терисидан мустамлакачилар камар ясаб, тақиб олдилар. Баъзан ҳиндулар билан тўқнашувлар натижасида АҚШ армияси ўзга давлатлар худудига кириб қолар эди. Масалан, шундай бир тўқнашувда улар испанларга тегишли бўлган Шарқий Флорида худудига кириб бордилар. 1819 йил испан хукумати АҚШ га Шарқий Флоридани топширишга мажбур бўлди (айёрлик қилиб испан хукуматига 5 миллион доллар пул бердида, гуё шу худудни сотиб олган қилиб кўрсатди). 20-30 йилларда ҳиндуларни Миссисипи дарёсининг орқа томонига сура бошладилар. Джоржиянинг ғарбий томонида ўзларига тинч ҳисобланган Чироков қабилалари яшардилар. Уларнинг ўз мактаблари, алфавитлари, босмахоналари, газеталари мавжуд эди. Айниқса, Чироков қабиласига тегишли ерларда олтин топилгани аниқлангач, уларни хар қандай инсон хуқуқларидан махрум қилдилар ва Джоржия штати “умумий” деб эълон қилинди. Чироков қабилаларини хам махсус тайёрланган захира ерларига кўчириб юборилдики, йўлнинг ўзида 4 минг ҳинду қирилиб кетди. Флоридадаги Семиноллар билан 1835-1842 йиллар ўзаро икки марта уруш бўлиб ўтди. Бу урушда Семиноллар бошлиғи, қаҳрамон Оссеоло ҳалок бўлди. XVIII асрнинг охирларидаёқ, шимолий-шарқий Америкада қўл меҳнати ўз ўрнини техникага бўшатиб бера бошлади. Натижада тўқув дастгохлари кўпая бошлади. 1814 йил Массачуссетсда шундай дастгохлар ишга тушди. 1815 йил тўқимачилик фабрикаларида 130 киши, 1831 йил 1247, 1840 йил 2284, 1860 йил 5236 ишчи ишлар эди. Темирга бўлган талаб АҚШ саноатини ривожланишини янада жадаллаштириб юборди. Пенсилвания оғир саноат ривожланган вилоят хисобланар эди. 40 йилларда қишлоқ ҳўжалиги асбоблари, машиналар кўплаб ишлаб чиқарила бошланди. 40-йилларда АҚШда ҳам пар двигателлари юзага келди (1807 йилда Фультоннинг 1-параходи синовдан ўтган эди). 1838 йилда Америка кемалари Атлантика океани орқали савдо қила бошладилар. Ишчиларнинг аҳволи – шимолда ҳам ғарбда ҳам умуман ёмон эди. 20-30 йилларда иш куни 12,5 соат бўлиб, иш ҳақи кунига 1 долларга тўғри келар эди. 50- йилларда 18 мингга яқин ишчи Нью-Йоркда, 78 минг киши зах ертулаларда яшар эдилар. Айниқса ишчи иммигрантлар – яъни, ирландияликлар, инглизлар ва немис ишчиларининг аҳволи оғир эди. 1837-1842 йилларда АҚШ да биринчи инқироз содир бўлди. 1857 йил иккинчи инқироз давридир. 20 йилларнинг охирида ишчилар ўз талабалари билан чиқа бошладилар. Асосий талабалари 10 соатлик иш куни, қарз эвазига қамоқ хукмини бекор қилиш, иш ҳақини ошириш, умумий мактаблар очиш, ёши етган эркакларга сайлаш ва сайланиш хуқуқини бериш, ғарбда уларга ҳам ер-участкалари ажратиш кабидир. Флодельфияда, сўнгра Нью-Йоркда ва шарқий қисмнинг кўплаб шаҳарларида, Шимолий Мерилингда 1828 йилда ишчи ташкилотлари, 1828 йилдан то 1835 йиллар орасида 60 дан ортиқ ишчи ташкилотлар тузилди. Бу партияларнинг бошида асосан интелегенциянинг демократик ва социалистик вакиллари турар эдилар. Улар асосан ишчиларнинг ҳаётини, иш шароитини яхшилашни талаб қилар эдилар. Флодельфиядаги ишчи партиясининг бошлиғи машинист Томас Скидмар ва бошқалар ғарб томондан ишчиларга 160 акр ер беришни талаб қилиб чиқдилар. Нью-Йоркда Франчеки Райд исмли аёл – журналист аёлларнинг ҳам сиёсий тенглигини, қулчиликни бекор қилиб чиқди. Кўпгина партияларнинг ўз газеталари мавжуд эди. 30-40 йиллар ишчилар ва ҳунармандчилар орасида Р.Оуэн ва Ш.Фурьеларнинг утопик социализм ғоялари кенг ёйилиб кетди. 1825 йил Оуэн Индиана штатида “Янги гармония” номли социалистик жамоа туздилар. 1848 йили эса Кабе Техасда социалистик мустамлака ташкил қилмоқчи бўлди. Бироқ капиталистик тузум ўрамида бундай ғоялар тезда бартараф бўлган. Шундай бўлсада, социалистик фикр кенг тарқалган. Шимолий ғарбда юқорида айтганимиздек, фермерлик ҳўжалиги тез ривожланмоқда эди. Жанубда плантацияларда қулчилик ҳўжалигида пахтачилик ривожланди. (1793 йилдаёқ Э.Уитна деган одам пахта) тозалагич машина ихтиро қилганди). Пахта асосан Англияга жўнатиларди. 1820 йил Миссисипи компромисси – фермерлар ва плантаторлар ўртасида ер учун кучли кураш борар эди. Миссисипи дарёсининг ғарб томонидаги ерлар айниқса кўп талаш бўлди. Янги ерларга қулчилик тартибининг ёйилиши масаласида ҳам тортишувлар тўхтамас эди. Низоларнинг иқтисодий сиёсий сабаблари ҳам бор эди. Шимол штатларда аҳолининг тез кўпайиб бориши вакиллар палатасида (сенат кўзда тутиларди) уларнинг депутатлари сонини кўпайтирди. Лекин сенатда қулчилик сақланган жануб штатларининг депутатлари етакчи ўринда қолаверди. Қулчилик бекор қилинган ва қулчилик сақланган штатлар сони тенг келиб қолган холатлар ҳам бўлган. Шунда жанубий штатлар (қулчилик сақланиб қолган териториялар) АҚШ таркибига қабул қилинадиган штатлар сонининг озод штатлар сонидан кўп бўлишига интилишган. 1820 йили Миссури ва Мен штатлари АҚШ га қўшилди. Уларга қулликни сақлаш ёки бекор қилиш ҳуқуқлари ўзларига топширилди. Миссури штати қулчиликни сақлаб қолиш тарафдори бўлди. Шунда АҚШ Конгресси битта қарор чиқарди. Унга мувофиқ 36-30 мин параллелдан шимолда Миссури штати истисно қилинган холда қулчилик бекор қилинсин деб кўрсатилган. Миссури штати эса 36 параллелдан мишолда жойлашган демак ана шу қарорни 1820 йилги Миссисипига ён босиш воқеаси деб аталади. “Монро Доктринаси” (1823) янги босиб олинаётган ерларга қулчилик ҳужалиги ва фермерликнинг кенг ёйилиб бориши АҚШ нинг ҳам ички сиёсатига ҳам ташқи сиёсатига таъсир кўрсатди. Сиёсатнинг асосий йўналиши ғарб ва жануб томон ерларни экспанция қилишдан иборат эди. Ҳиндуларни қириш, уларни тобора ғарб томонга сиқиб чиқариш, ерларни босиб олиш шубу сиёсатнинг мазмуни эди. Озодлик учун урушдан кейин АҚШ нинг ташқи сиёсатининг асосий белгиси Европа давлатлари билан бевосита иттифоқларга бирлашмаслик, улар бошлаган урушларда қатнашмасликдан иборат бўлди. Лекин АҚШ Европа давлатлари бошлаган урушлар ва зиддиятлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни афзал билди. XIX асрнинг 20 йиллаида гуё “Муқаддас Иттифоқ” давлатлари жанубий Американи босиб олиш ва испанларнинг колонал империясини тиклашга ёрдам берар эмиш деган миш-мишлар тарқалди. Амалда “Муқаддас Иттифоқ” бундай режа бўлаётгани йўқ эди. Шунга қарамасдан АҚШ Россия билан Аляска масаласидаги зиддиятни рукач қилиб сиёсий ўйин бошлади. 1823 йил 2 декабрда президент Монро АҚШ Конгрессига мактуб йўллади. Унда айтилишича Америка қитьаси бундан буён Европа давлатлари учун колонизация майдони бўлмайди. Ўшанга қадар бор колонияларни АҚШ тан олган ҳолда янги колониялар босиб олишга бундан буён Америка йўл қўймайди деган. Ҳамда Европа давлатларининг АҚШ ишларига аралашуви қатьиян ман этилади. Америка – америкаликлар учун деган жумла илк бор ана шу хужжатларда янграган эди. Монро доктринаси (сиёсий баёнот) АҚШ нинг Америка қитьасидан ялпи дунёда тутган мавқеи ва таъсирини кучайтиришдан иборат эди. Яна ҳам аниқ айтилса, бу доктрина Америка қитьасидаги барча ерларни фақат АҚШ колония қилиши мумкин деган эди. Шунинг ўзиёқ АҚШ нинг Лотин Америкаси мамлакатларини Европа мустамлакачиларидан ҳимоя қилмоқчи эмас, балки ўзи босиб олмоқчи бўлганинин кўрсатади. Монро доктринасининг асосий мазмуни шу эди. Лотин Америкаси – Америка қитьасидаги Испания, Португалия мустамлакалари Лотин Америкаси номини олган. Чунки испанлар, португаллар, иатльянлар лотин халқлари деб ҳисобланади. Лотин Америкаси Мексика, Куба, Габдурас, Венесуэла, Бразилия, Аргентина ва хоказо хукуматлари (Жанубий Америка) мамлакатлари Лотин Америкасидир. 1828 йили демократик парития ташкил этилди. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling