Ташкент-2022 Структурага қўйиладиган талаблар


Жараёнларга қўйиладиган талаблар


Download 192.33 Kb.
bet4/9
Sana18.01.2023
Hajmi192.33 Kb.
#1098950
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
O’zDSt 3410-2019Макуллаш 2222

6. Жараёнларга қўйиладиган талаблар

  • 6. Жараёнларга қўйиладиган талаблар
  •  6.1. Талабнома, тендер таклифлари ва шартномаларни таҳлил қилиш
  •  6.1.1. Лаборатория талабнома, тендер таклифлари ва шартномаларни таҳлил қилиш учун таомилга эга бўлиши шарт. Бу таомил:
  • талаблар лозим тарзда белгиланганлиги, ҳужжатлаштирилганлиги ва тушунарлилигини;
  • лаборатория талабларни бажариш учун имконият ва ресурсларга эгалигини кафолатлаши лозим;
  • ташқи етказиб берувчилар жалб қилинган тақдирда 6.6-бўлим талаблари қўлланилади ва лаборатория буюртмачини муайян лаборатория ишларидан хабардор қиладики, улар ташқи етказиб берувчи томонидан бажарилиши ва мижоз томонидан маъқулланиши керак.
  • 1-ЭСЛАТМА. Қуйидаги ҳолатларда лаборатория ишлари ташқи етказиб берувчилар томонидан бажарилиши мумкин:
  • лаборабория ишларни бажариш учун ресурсларга эга ва компетентли бўлган, аммо кўзда тутилмаган сабабларга кўра уларни амалга оширишга қисман ёк тўлиқ қодир бўлмаганда;
  • лаборатория ишларни бажариш учун ресурсларга эга эмас ва компетент бўлмаганда.
  • тегишли усул ёки таомиллар танланган ва буртмачининг талабларини қониқтиришга қодир бўлганда.
  • 2-ЭСЛАТМА. Ички ёки доимий буюртмачиларнинг талабнома, тендер ҳужжатлари ва шартномалари соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин.

6.1.2. Буюртмачи томонидан талаб этиладиган усуллар номувофиқ ёки эски бўлса, лаборатория буюртмачини бундан хабардор қилиши керак.

  • 6.1.2. Буюртмачи томонидан талаб этиладиган усуллар номувофиқ ёки эски бўлса, лаборатория буюртмачини бундан хабардор қилиши керак.
  • 6.1.3. Агар буюртмачи синов ўтказиш ёки калибрлаш спецификация ёки стандартга мувофиқлиги (масалан, муваффақиятли / мувафақиятли эмас, йўл қўйиладиган даражада / йўл қўйиладиган даражада эмас) тасдиқланишини талаб қилса, бу спецификация ёки стандарт, шунингдек қарор қабул қилиш қоидалари аниқ белгиланган бўлиши керак. Агар қабул қилиш қоидалари спецификация ёки стандартнинг ажралмас қисми бўлмаса, улар буюртмачига маълум қилиниши керак.
  • ЭСЛАТМА. Мувофиқлик тўғрисида аризалар бўйича батафсил кўрсатмалар ISO/IEC 98-4 қўлланмасида.
  • 6.1.4. Талабнома, тендер таклифлари ва шартнома ўртасидаги ҳар қандай фарқ лаборатория ишлари бошлангунга қадар бартараф этилиши керак. Ҳар бир шартнома лаборатория учун ҳам, буюртмачи учун ҳам мақбул бўлиши шарт. Буюртмачи сўраган четга чиқишлар лабораториянинг холислиги ва натижаларнинг тўғрилигига таъсир қилмаслиги керак.
  • 6.1.5. Мижоз ҳар қандай шартномадан оғишлар ҳақида хабардор қилиниши керак.
  • 6.1.6. Иш бошланганидан сўнг шартномага қўшимчалар киритилган бўлса, шартнома такрор таҳлил қилиниши ва ҳар қандай ўзгаришлар ишда иштирок этувчи барча ходимларга маълум қилиниши керак.
  • 6.1.7. Лаборатория буюртмачининг талабларини тушунтириш ва лабораториянинг бажарилаётган ишлар билан боғлиқ иш-ҳаракатларини мониторинг қилиш борасида мижозлар ва уларнинг вакиллари билан ҳамкорлик қилиши керак.
  • ЭСЛАТМА. Бундай ҳамкорлик қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
  • муайян мижозга тааллуқли лаборатория ишларини кузатиш учун лабораториянинг тегишли участкаларига бориш учун оқилона чегарада рухсат бериш;
  • текшириш учун талаб этиладиган нарсани тайёрлаш, қадоқлаш ва мижозга юбориш.
  • 6.1.8. Таҳлил, шу жумладан бирор жиддий ўзгаришлар тўғрисида ёзувлар сақлаб қўйилиши шарт. Шунингдек, мижоз билан унинг талаблари ёки бажарилган лаборатория ишлари натижаларини муҳокама қилишга доир ёзувлар сақланиши шарт.
  •  

Download 192.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling