6.6.3. Синов баённомаларига қўйиладиган ўзгача талаблар - 6.6.3. Синов баённомаларига қўйиладиган ўзгача талаблар
- 6.6.3.1. Зарур бўлганда, синаш натижаларини талқин қилиш учун 7.8.2-бўлим талабларига қўшимча равишда синаш натижалари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- a) муайян синов шароитлари, масалан атроф муҳит шароити тўғрисида маълумот;
- b) зарур бўлганда, талаблар ёки спецификацияларга мувофиқлик тўғрисидаги баёнот (6.8.6-бандга қаралсин);
- c) қўллаш мумкин бўлганда, қуйидаги ҳолатларда ўлчанаётган катталик ифодаланган ўлчов бирлигида ёки ўлчанаётган катталикка нисбатан бирликларда (масалан, фоизда) ифодаланган ўлчов ноаниқлиги:
- - синаш натижалари тўғрилиги ёки уларни қўллаш нуқтаи назаридан муҳим бўлганда;
- - буюртмачининг шу ишни бажариш хусусида тўғридан-тўғри кўрсатмаси бўлганда ёхуд
- - ўлчаш ноаниқлиги белгиланган чегарага мувофиқликка таъсир қилганда;
- d) қўллаш мумкин бўлганда, фикрлар ва талқин (7.8.7-бандга қаралсин);
- e) муайян усуллар, ваколатли органлар, буюртмачилар ёки бир гуруҳ буюртмачилар томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган қўшимча маълумот.
- 6.6.3.2. Намуна олиш босқичи учун лаборатория жавобгар бўлган ҳолларда ва синов натижаларини талқин қилиш учун зарур бўлганда, синов баённомалари 6.8.5-бандда баён этилган талабларга мувофиқ бўлиши шарт.
6.6.5. Намуна олиш тўғрисида ҳисоботга қўйиладиган маҳсус талаблар - 6.6.5. Намуна олиш тўғрисида ҳисоботга қўйиладиган маҳсус талаблар
- Намуна олиш босқичи учун лаборатория жавобгар бўлган ҳолларда ва синов натижаларини талқин қилиш учун зарур бўлганда, 7.8.2-бандда баён этилган талабларга қўшимча равишда, ҳисоботлар қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
- a) намуна олинган сана;
- b) намуна олинган объект ёки материалнинг ноёб индентификацияси (шу жумладан, вазиятга қараб, ишлаб чиқарувчининг номи, модель ва қўллаш соҳаси ва серия рақами);
- c) намуна олинган жой, шу жумладан ҳар қандай схемалар, эскизлар ёки фотосуратлар;
- d) намуна олиш режаси ва усулига ҳаволалар;
- e) намуна олинаётганда атроф муҳитдаги ҳар қандай шароит тўғрисидаги синаш натижаларни талқин қилишга таъсир қиладиган маълумотлар;
- f) кейинги ўлчаш ёки калибрлаш учун ўлчаш ноаниқлигини баҳолашга зарур маълумотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |