6.6. Натижалар тўғрисида ҳисоботлар - 6.6. Натижалар тўғрисида ҳисоботлар
- 6.6.1. Умумий қоидалар
- 6.6.1.1. Натижаларни беришдан олдин улар таҳлил қилиниши ва тасдиқланиши шарт.
- 6.6.1.2. Тақдим этиладиган натижалар аниқ, муайян, бир маъноли ва холис бўлиши, одатда, ҳисобот кўринишида (масалан, синов баённомаси, калибрлаш тўғрисида сертификат ёки намуна олиш баённомаси) тақдим этилиши, шунингдек буюртмачи билан келишилган ва натижаларни талқин қилиш учун зарур барча маълумотларни ҳамда фойдаланилган усул талаб этадиган барча маълумотларни ўз ичига олиши шарт.
- 1-ЭСЛАТМА. Мазкур ҳужжат мақсадлари учун синов баённомалари ва калибрлаш тўғрисида сертификат баъзида тегишлича синов сертификати ва калибрлаш тўғрисида ҳисобот деб аталади.
- 2-ЭСЛАТМА. Мазкур ҳужжат талаблари бажарилган бўлса, ҳисоботлар қоғозда чоп этилган шаклда ҳам, электрон шаклда ҳам чиқарилиши мумкин.
- 6.6.1.3. Буюртмачи розилик билдирган ҳолатларда ҳисоботлар оддийроқ усулда расмийлаштирилиши мумкин. 7.8.2 – 7.8.6-бўлимларда баён этилган, буюртмачига маълум қилинмаган ҳар қандай ахборотдан фойдаланиш осон бўлиши керак.
6.6.2. Ҳисоботларга қўйиладиган умумий талаблар (синаш, калибрлаш ёки намуна олиш) - 6.6.2. Ҳисоботларга қўйиладиган умумий талаблар (синаш, калибрлаш ёки намуна олиш)
- 6.6.2.1. Ҳар бир ҳисобот ҳеч бўлмаганда қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак, агар лабораториянинг нотўғри талқин қилиш ёки нотўғри фойдаланиш имконияти камайтирилишини таъминлаган ҳолда буни амалга оширмаслик учун жиддий сабаблари бўлмаса, албатта:
- a)сарлавҳа (масалан, “Синов баённомаси”, “Калибрлаш тўғрисида сертификат”, “Намуна олиш баёномаси);
- b)лабораториянинг номи ва манзили;
- c)лаборатория ишлари бажарилган жой, шу жумладан ишлар буюртмачининг объектларида ёки лабораториянинг доимий манзилларидан узоқда бажарилган ёхуд доимий манзиллар билан боғлиқ вақтинчалик ёки мобиль объектларда бажарилган вазиятлар;
- d)ҳужжатнинг ноёб индентификацияси. Бунда унинг ҳар қандай қисмининг битта ҳужжатга тегишлилиги яққол кўриниб туриши, шунингдек ҳужжатнинг охири аниқ белгиланган бўлиши керак;
- e)буюртмачининг номи ва у билан алоқа боғлаш учун зарур маълумотлар;
- f)фойдаланилган усул кўрсатилиши;
- g)объектнинг тавсифи, яққол идентификацияси ва, зарурат бўлса, ҳолати;
- h)объект(лар) синаш ёки калибрлаш учун қабул қилинган сана ёки намуна олинган сана. Агар бу натижаларнинг тўғрилиги ва уларни қўллаш нуқтаи назаридан муҳим бўлса;
- i)лаборатория ишлари бажарилган сана(лар); j)ҳисобот тайёрланган сана;
- k)намуна олиш режаси ва лаборатория ёки бошқа органлар томонидан фойдаланилган усулларга ҳаволалар, агар бу натижаларнинг тўғрилиги ва уларни қўллаш нуқтаи назаридан муҳим бўлса;
- l)натижалар синов ва калибрлашдан ўтган ёки намуна олинган объектларга тааллуқлилиги тўғрисида баён;
- m)тегишли ҳолатларда ўлчов бирлиги кўрсатилган натижалар;
- n)усулларга қўшимчалар, оғишлар ёки улардан истиснолар;o)ҳисоботни тасдиқлаган шахсни кўрсатиш;
- p)натижалар ташқи етказиб берувчилардан олинган вазиятларни аниқ кўрсатиш.
- 6.6.2.2. Лаборатория ҳисоботга киритиладиган барча маълумот учун масъулдир, мижоз томонидан тақдим этилган маълумотлар бундан мустасно. Мижоз томонидан тақдим этилган маълумотлар аниқ идентификация қилинган бўлиши шарт. Бундан ташқари, ҳисоботга маълумотлар мижоз томонидан тақдим этилган ва натижаларнинг тўғрилигига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатларда ҳисоботга жавобгарликни соқит қилиш тўғрисида баёнот қўшилиши керак. Намуна олиш босқичи учун лаборатория жавобгар бўлмаган ҳолларда (масалан, намуналар буюртмачи томонидан тақдим этилганда) ҳисоботга натижалар фақат олинган намуналарга татбиқ қилиниши тўғрисида баёнот қўшилиши керак.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |