Ташкент-2022 Структурага қўйиладиган талаблар


Синов ва калибрлаш объектларини ишлатиш


Download 192.33 Kb.
bet7/9
Sana18.01.2023
Hajmi192.33 Kb.
#1098950
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
O’zDSt 3410-2019Макуллаш 2222

6.4. Синов ва калибрлаш объектларини ишлатиш

  • 6.4. Синов ва калибрлаш объектларини ишлатиш
  •  6.4.1. Лаборатория синов ёки калибрлаш объектларини транспортда ташиш, қабул қилиш, ишлов бериш, ҳимоя қилиш, сақлаш, сақлаш муддатини аниқлаш ва утилизация қилиш ёки қайтариш учун, шу жумладан синов ёки калибрлаш объектларининг бутунлигини ҳимоя қилиш, шунингдек лаборатория ва буюртмачининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун таомилларга эга бўлиши шарт. Тавсифлар ёмонлашишини, ифлосланишни, ишлов бериш, транспортда ташиш, сақлаш ва синов ёки калибрлашга тайёрлаш жараёнида объект йўқотилиши ёки зарар кўришини истисно этишга алоҳида эътибор берилиши шарт. Объектларни ишлатиш бўйича йўриқномаларга амал қилиш зарур. Қўлланмалар объектга илова қилинади.
  • 6.4.2. Лаборатория синаш ва калибрлаш объектларини узил-кесил идентификация қилиш тизимига эга бўлиши шарт. Бу идентификация объект учун лаборатория масъул бўлган давр мобайнида сақланиши зарур. Тизим объектлар жисмонан ёхуд ёзувларда ёки бошқа ҳужжатларда кўрсатилганда адаштирилмаслигини кафолатлаши керак. Зарур бўлса, бу тизимда объект ёки бир гуруҳ объектлар ажратилиши ёки объектлар кўчирилиши кўзда тутилиши лозим.
  • 6.4.3. Синаш ва калибрлаш объекти қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб, белгиланган шартлардан оғишлар қайд этилиши шарт. Объект синаш ёки калибрлаш учун яроқли эканига гумон туғилса, ёки объект илова қилинган тавсифга мос бўлмаса, лаборатория бирор ишни бошлаш учун йўл-йўриқ олиш мақсадида буюртмачи билан маслаҳатлашиши ва маслаҳатлашувларнинг натижаларини қайд этиши зарур. Агар буюртмачи, белгиланган шартлардан оғишни тан олиб, объект синалиши ёки калибрланишини талаб этса, лаборатория ҳисоботда жавобгарликни ўзидан соқит қилишини қайд этиши керак. Бу ҳол оғишлар натижаларга таъсир қилган бўлиши мумкинлигига ишора қилади.
  • 6.4.4. Объектларни маълум муҳитда сақлаш талаб этилганда, бундай муҳит яратилиши, кузатилиши ва қайд этилиши шарт.

6.5. Техник ёзувлар

  • 6.5. Техник ёзувлар
  • 6.5.1. Лаборатория ҳар бир лаборатория фаолияти бўйича техник ёзувлар натижа, ҳисобот, шунингдек ўлчашларнинг натижаларига таъсир қиладиган омилларни ва улар билан боғлиқ ўлчашлар ноаниқлигини осонроқ аниқлаш, иш бажарилган шароитга имкон қадар яқин шароитда лаборатория ишларини такрорлаш имкониятини таъминлаш учун етарлича маълумотларни ўзи ичига олишини кафолатлаши шарт. Техник ёзувларда ҳар бир лаборатория иши бажарилган, маълумотлар ва натижалар текширилган сана ва уларни бажариш учун масъул шахс кўрсатилиши шарт. Дастлабки кузатишлар, маълумотлар ва ҳисоб-китоблар қачон амалга оширилган бўлса, шу вақт қайд этилиши ва муайян вазифа билан яққол боғланган бўлиши зарур.
  • 6.5.2. Лаборатория техник ёзувлардаги ўзгаришлар олдинги версияларгача ҳам, дастлабки кузатувларгача ҳам кузатилиши мумкинлигини кафолатлаши шарт. Дастлабки маълумот ва файллар ҳам, ўзгарган маълумот ва файллар ҳам, шу жумладан ўзгартириш санаси, ўзгартириш ва ўзгартириш киритиш учун масъул шахслар ҳам сақланиши шарт.

Download 192.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling