Ташкент-2022 Структурага қўйиладиган талаблар


Download 192.33 Kb.
bet6/9
Sana18.01.2023
Hajmi192.33 Kb.
#1098950
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
O’zDSt 3410-2019Макуллаш 2222

6.3.2. Намуна олиш усули:

  • 6.3.2. Намуна олиш усули:
  • a)намуналарни олиш тартибини ёки синов ўтказиш жойини танлаш;
  • b)намуна олиш режаси;
  • c)кейинчалик синовдан ўтказиш ёки калибрлаш учун талаб этиладиган объектни олиш мақсадида модда, материал ёки маҳсулот намунаси(лари)ни олиш ва ишлов бериш тартиби.
  • ЭСЛАТМА. Лабораторияга олиб келинганда, 6.4-бандда кўрсатилганидек, қўшимча ишлов бериш талаб этилиш мумкин.
  • 6.3.3. Лаборатория бажарилган синов ва калибрлаш жараёнининг бир қисми ҳисобланадиган намуна олиш бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига олган ёзувларни сақлаб қўйиши зарур:
  • a)фойдаланилган намуна олиш усулига ҳавола;b) намуна олинган сана ва вақт;
  • c)намуналарни идентификация қилиш ва тавсифлаш учун маълумотлар (масалан, рақами, миқдори, номи);
  • d)намона олган шахс тўғрисида маълумотлар;e)фойдаланилган асбоблар тўғрисида маълумотлар;
  • f)атроф муҳит ва транспортда ташиш чоғидаги шароит;
  • g)зарур бўлганда, намуна топилганини аниқлаш учун схемалар ёки бирор ўхшаш воситалар;
  • h)усулдан оғишлар, унга қўшимчалар ёки истиснолар ва намуна олиш режаси.

6.4. Синов ва калибрлаш объектларини ишлатиш

  • 6.4. Синов ва калибрлаш объектларини ишлатиш
  • 6.4.1. Лаборатория синов ёки калибрлаш объектларини транспортда ташиш, қабул қилиш, ишлов бериш, ҳимоя қилиш, сақлаш, сақлаш муддатини аниқлаш ва утилизация қилиш ёки қайтариш учун, шу жумладан синов ёки калибрлаш объектларининг бутунлигини ҳимоя қилиш, шунингдек лаборатория ва буюртмачининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун таомилларга эга бўлиши шарт. Тавсифлар ёмонлашишини, ифлосланишни, ишлов бериш, транспортда ташиш, сақлаш ва синов ёки калибрлашга тайёрлаш жараёнида объект йўқотилиши ёки зарар кўришини истисно этишга алоҳида эътибор берилиши шарт. Объектларни ишлатиш бўйича йўриқномаларга амал қилиш зарур. Қўлланмалар объектга илова қилинади.
  • 6.4.2. Лаборатория синаш ва калибрлаш объектларини узил-кесил идентификация қилиш тизимига эга бўлиши шарт. Бу идентификация объект учун лаборатория масъул бўлган давр мобайнида сақланиши зарур. Тизим объектлар жисмонан ёхуд ёзувларда ёки бошқа ҳужжатларда кўрсатилганда адаштирилмаслигини кафолатлаши керак. Зарур бўлса, бу тизимда объект ёки бир гуруҳ объектлар ажратилиши ёки объектлар кўчирилиши кўзда тутилиши лозим.
  • 6.4.3. Синаш ва калибрлаш объекти қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб, белгиланган шартлардан оғишлар қайд этилиши шарт. Объект синаш ёки калибрлаш учун яроқли эканига гумон туғилса, ёки объект илова қилинган тавсифга мос бўлмаса, лаборатория бирор ишни бошлаш учун йўл-йўриқ олиш мақсадида мижоз билан маслаҳатлашиши ва маслаҳатлашувларнинг натижаларини қайд этиши зарур. Агар мижоз, белгиланган шартлардан оғишни тан олиб, объект синалиши ёки калибрланишини талаб этса, лаборатория ҳисоботда жавобгарликни ўзидан соқит қилишини қайд этиши керак.
  • 6.4.4. Объектларни маълум муҳитда сақлаш талаб этилганда, бундай муҳит яратилиши, назорат қилиниши ва қайд этилиши шарт.
  •  

Download 192.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling