Ташкилот раҳбари


Download 22.99 Kb.
bet4/6
Sana07.03.2023
Hajmi22.99 Kb.
#1246358
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
QISQA SHARTNOMA

1. Шартнома предмети
1.1. Ушбу шартнома шартларига кўра, Мактабгача таълим ташкилоти ва Ота-она(унинг ўрнини босадиган шахс)нинг аризаси ҳамда тиббий муассасасининг болага мактабгача таълим ташкилотига қатнашига рухсат берилиши ҳақида маълумотномаси асосида болани қисқа муддатли гуруҳга қабул қилади
1.2. Мактабгача таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун кафолатланган мактабгача умумий таълим олиш ҳуқуқини амалга оширилиши учун шарт-шароит яратади.
1.3. Таълим-тарбия болаларни қисқа муддатли гуруҳларда тайёрлаш асосий умумтаълим мактабгача таълим дастури бўйича амалга оширилади.
1.4 мазкур шартнома муддати тугагунча болани қисқа муддатли гуруҳдан бўшатиш ота-онанинг (унинг ўрнини босадиган шахс) шахсий аризаси асосида амалга оширилади.
2. Қатнаш тартиби
2.1. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчисининг қатнаш тартиби ва режими қисқа муддатли гуруҳ режими билан белгиланади:

  • 1 смена соат __________ дан _________ гача;

  • 2 смена соат __________ дан _________ гача

2.2. Касалликдан кейин бола соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилгач, тарбияланувчининг гуруҳга қатнашига рухсат этилади


3. Томонларнинг мажбуриятлари
3.1. Ташкилотнинг мажбуриятлари:
3.1.1 Бола ва ота-оналар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш.
3.1.2. Фаолият жараёнида қуйидагларни таъминлаш:

  • Болаларнинг ҳаётини муҳофаза этиш ҳамда уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш;

  • Болаларнинг билим олиш, нутқ, ижтимоий-шахсий, бадиий-эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш;

  • Болларнинг ёшни эътиборга олган ҳолда фуқаролик, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат, атроф-муҳитга, Ватанга, оилага муҳаббат ҳиссини шакллантириш;

  • Болаларнинг жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишидаги нуқсонларни тузатиш бўйича зарур коррекция ишларини амалга ошириш;

  • Болаларнинг тўлақонли ривожланишини таъминлаш учун уларнинг оилалари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш;

  • Болаларнинг таълим-тарбияси, уларни ривожлантириш масалалари бўйича ота-оналарга(уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) консултатив ва методик ёрдам бериш.

3.1.3. Бола ва мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ўртасидаги муносабатларни ўзаро ҳамкорлик, бола шахсини ҳурмат қилиш асосида ташкил этиш.
3.1.4. Боланинг мактабгача таълим ташкилотида бўлган чоғида ҳаёти ва соғлиғини ҳимоялашни таъминлаш.
3.1.5. Боланинг ютуқлари ҳақида ота-оналарни мунтазам хабардор этиш.
3.1.6. Ўқув-тарбиявий жараён сифатини назорат этиш.
3.1.7. Боланинг ривожланиши, оила тарихи ва оилавий муносабатларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш.



Download 22.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling