Дарс ўтиш усули: Аввал ўтилган мавзу қай даражада ўзлаштирилганлигини текшириш, ўз – ўзини текшириш саволларига жавоблар ва топшириқларни бажариш бўйича мунозарали жонли мулоқотни амалга ошириш, талабаларни янги мавзу бўйича асосий тушунча ва натижалар ҳақида фикр – мулоҳазаларни баён қилишга ўргатиш, савол – жавоб усулидан фойдаланиб, ўзлаштиришга эришиш; таянч ибораларга алоҳида изоҳ бериш; ўтилган мавзуни ўзлаштириш даражасини текшириш ва мустаҳкамлаш.
Дарснинг бориши: Ташкилий қисм (7 дақиқа): дарс хонасининг санитария ҳолатини кузатиш, давомат ва талабаларнинг дарсга тайёрлигини текшириш. Талабаларни ўтган маъруза бошида бажарган ишлари (ўз – ўзини текшириш саволларига жавоблар ва муаммоли топшириқларни бажариш) натижаларини эълон қилиш.
Янги дарс мавзусининг баёни (55 дақиқа): (матн келтирилади, матнда асосий материалдан ташқари, аввалги мавзуларда ўрганилган тушунчалар, тасдиқлар ҳамда машҳур олимлар ҳақида маълумотларни ўзида мужассам қилган глоссарий ҳам келтирилади ва маърузанинг электрон вариантида гиперссилкалар ёрдамида уларнинг экранда кўрсатилиши таъминланади).
Мавзунинг асосий мазмуни–маъруза мулоқот услуби воситасида талабаларга этказилади.
1. Тасодифий миқдорнинг таърифи. Дискрет ва узлуксиз
тасодифий миқдорлар
Тасодифий миқдор тушунчаси эҳтимоллик назариясининг марказий тушунчаларидан биридир.
1-таъриф. Тажриба натижасида олдиндан маълум мумкин бўлган қийматларидан бирини қабул қиладиган миқдор тасодифий миқдор деб аталади.
Тасодифий миқдорлар одатда лотин алфавитининг бош ҳарфлари билан, уларнинг мумкин бўлган қийматлари эса тегишла кичик ҳарфлари билан белгиланади.
Амалиётда дуч келадиган тасодифий миқдорлардан ушбу икки хилини ажратиш мумкин: дискрет тасодифий миқдорлар ва узлуксиз тасодифий миқдорлар.
2- таъриф. Дискрет тасодифий миқдор деб мумкин бўлган қийматлари чекли ёки чексиз сонли кетма – кетлигидан иборат миқдорга айтилади.
Дискрет тасодифий миқдорларга мисоллар келтирамиз: 1) тасодифий миқдор – 100 та буюмдан иборат гуруҳдаги нуқсонли буюмлар сони. Бу миқдорнинг мумкин бўлган қийматлари бундай бўлади: ; 2) тасодифий миқдор нишонга биринчи марта теккизишгача бўлган ўқ узишлар сони. Бу эрда мумкин бўлган қийматлар чексиз сонли кетма – кетлик ҳосил қилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |