“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси
Download 7.03 Mb.
|
Маъруза Тех транс
Кю=(МG-Мин-Мш)/МQ 1, 15
бу ерда: МG=G[(b+c)cоs - h1sin ] = кран қисмлари оьирлик кучидан аьдарилиш қиррасига нисбатан хосил бўлган момент; Мин=Мин. юк+Мин. кр. юк+Мм. к - юкни кран тўхтаётганда хосил бўлувчи кран ва юкни инерция кучлари ва кранни юк билан айланишида хосил бўлувчи марказдан қочма кучлардан хосил бўлувчи моментлар йиьиндиси; Мш=Wкра+WюкL - ишчи холатда кран ва юкка шамол кучи таoсиридан хосил бўлувчи момент; МQ=Qg(A-b) - юкни номинал оьирлигидан аьдарилиш қиррасига нисбатан хосил бўлувчи момент; Юксиз холатдаги краннинг устиворлик коэффициенти қуйидагича аниқланади: Кс =М/с/М/ш 1, 15, Бу ерда: М/с - кран массасидан аьдарилиш қиррасига нисбатан хосил бўлувчи момент; М/ш - салт холатда шамол таoсиридан хосил бўлаётган момент. Стрелали автомобилp , пневмоьилдиракли ва гусеницали ўзиюрар кранларни бўйлама ва кўндаланг қияликдаги йўллардан юришда ҳам устиворлиги текширилади. Бу холатда устиворлик коэффициенти 1, 4 дан ошмаслиги керак. Кранларни техник кўрикдан ўтказиш. Қурилиш кранлари ишга тушгунга қадар тегишли "Давлат, тог техника назорати" ташкилотлари томондан рўйхатга олиниши керак. Фойдаланишда бўлган барча кранлар камида 3 йилда бир марта техник кўрикдан ўтиши керак. Янги жойга монтаж қилинганда ёки юк кўтарувчи қисмлари алмаштирилганда ҳам кранлар тўлик техник кўрикдан ўтиши керак. Кранни техник кўрикдан ўтказиш - машинани куздан кечириш ҳамда статик ва динамик синовдан ўтказишдир. Статик синов умуман кран ёки унинг элементларини мустаъкамлигини текшириш учун, стрелали кранларда эса юкли холатда устиворлигини текшириш учун ўтказилади. Кранни статик синаш юкланган холатда ўтказилиб, осилган юк краннинг максимал юк кўтариш қобилиятидан 25 % ортиқ бўлиши керак. Кран стреласи устиворлиги энг кам холатда қўйилади ва осилган юк 100. . . 200 мм кўтарилган холатда 10 минут турилади. Агарда юк ерга тушмаса ва кран қисмларида ёрилиш ва колдиқ деформация содир бўлмаса кран синовдан ўтган ҳисобланади. Динамик синаш (механизмлари ва приборларни синаш) 10 % ортиқча юкланишда ўтказилади. Синаш натижалари бўйича крандан фойдаланишга руъсат берилади. Алмашинувчи юк кўтариш жихозлари 25 % ортиқча юкланиш билан синалади. Траверсалар хар 6 ойда, захватлар хар ойда, стрелалар хар 10 кунда кўрикдан ўтказилади. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling