“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


-расм. Минораси бурилмайдиган минорали кранлар


Download 7.03 Mb.
bet38/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

37-расм. Минораси бурилмайдиган минорали кранлар
а-кран ва пўлат арқон захираси схемаси, б-мувозанатловчи юкни силжитиш механизми, в-аравачани силжитиш механизми, г-тўрт краннли полипластдан юк кўтариш, д-худди шунинг узи иккинч каррали полипластда, е- юк кўтариш графиги. 1-кранн минораси, 2-портал, 3-аравача, 4-баласт, 5-тутқич, 6-бурилиш қурилмаси, 7-консол, 8-мувозанатловчи юк, 9-юк чиьири, 10-тортгич, 11-силжитгувчи чиьир, 12 -бурилиш каллаги, 13-юк каретасини тортувчи чиьири, 14-стрела, 15-юк каретаси.
8.3. Чорпояли, кўприк ва кабелли кранлар


Таянч иборалар :
Оператор кабинаси, куприк, юк аравачаси, юкни кутариш механизми, аравачани силжитиш механизми, куприкни силжитиш механизми
Чорпояли, кўприк ва кабелли кранлар пролетли кранлар типига мансуб бўлиб, стрелали кранларга нисбатан хизмат кўрсатиш майдони бўйича доимий юк кўтариш қобилияти, юқори устиворлиги ва енгиллиги билан фарқ қилади, шу билан бирга уларнинг маневрчанлиги оз ва монтаж қилиниши мураккабдир.
Чорпояли кранлар. Уларни омборхоналарда ва қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи заводларда юклаш-тушириш ишларини механизациялашда, конструкцияларни йиьиш майдонларида, йирик саноат корхоналари, иссиқлик ва атом электорстанциялари қурилишида технологик қурилмаларни монтаж қилишда кенг миқёсда қўлланилади. Чорпояли кранлар монтаж ва умумий ишларни бажарадиган турларга бўлинади. Умумий ишларда фойдаланиладиган чорпояли кранлар 5 тоннагача, монтаж ишларида фойдаланиладиганлари эса 500 тоннагача юк кўтара олади.

38-расм. 100 т. юк кўтара оладиган чорпояли кран.


а-кран схемаси: б-тележкани силжиш механизмида пўлат арқон ўралиш схемаси: в-худди шунинг ўзи юк кўтариш механизми учун. 1- электрореверсив чиьир: 2-кўприк: 3-юк аравачаси: 4-полиспаст: 5-траверса: 6-бошқариш кабинаси: 7-таянч: 8-аравача: 9-ёрдамчи механизм: 10, 11, 12, 13, 14- чиьирлар.
Чорпояли краннинг юк кўтариш конструкцияси иккита таянч 7 (38-расм) ва уларга ўрнатилган кўприк 2 дан иборат. Кран кўприги бўйлаб юк аравачаси 3 харакат қилади. Таянчлар юриш аравачалари 8 га ўрнатилади ва уларнинг ҳар бири икки релpсли йўл бўйлаб харакатланади. Оз юк кўтарадиган кран кўприклари уч поялли фазовий ферма ва юриш балкаси профили куштавр бўлиб, унда электротал харакатланади. Ўртача ва юқори кўтариш қобилиятига эга кранлар кўприклари тўрт пояли фазовий ферма бўлиб, тўртбурчак ёки трапециясимон кесимга эга бўлади.
Бу кранларнинг юк аравачалари пастки ёки юқори поясларда харакатланади. Баoзи кранларда юқори поясларда асосий юк аравачаси, пастки поясда эса юк кўтарувчи ёрдамчи аравача 9 харакатланади. Кран кўприклари консолли ва консолсиз тайёрланади. Консол узунлиги пролетнинг 25-30% га тенг бўлади. Пролет катта бўлганда таянчлардан бири кўприкка қўзьалмас иккинчиси эса қўзьалувчан қилиб биркитирилади. Юк аравачаси арқон ва электрореверсив чиьир 1 (38, б-расм) ёрдамида кўприкда харакатланади. Кўтариш механизми умумий траверса 5 ва кўприкнинг иккала томонига симметрик жойлашган иккита полиспаст 4 дан иборат.
Монтаж қилувчи оьир кранларда юкларни туширишда кичик тезликка эришиш учун тўрт дона чиьир 10, 11. 12, 13 дан фойдаланилади. Чиьир 10, 11 лар юкни бир томонга, 12, 13 лар эса қарама-қарши томонга харакатлантирилади. Кранни бошқариш кабина 6 дан амалга оширилади.
Кўприк кранлар. Йирик иншоотларнинг фундаментини қуришда, саноат бинолари қурилмалари ва конструкцияларини монтаж қилишда ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида саноат биноларида ишлатилади. У икки асосий қисмдан иборат. (39-расм)кўприк 2 ва юк аравачаси 3.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling