“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси
Download 7.03 Mb.
|
Маъруза Тех транс
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.1 - расм. Вантли мачта-стрелали кран.
- 8.2. Минорали кранлар Таянч иборалар
SВ= (8.1)
бу ерда: Q-юк ва илгак оьирлиги : Р-мачти ва стела оьирлиги: W-кран ишчи холатига шамол кучининг юкка таoсири:l-юкнинг қулочи: R ва Н- кран массаси марказининг координатлари. Энг кўп юкланган вантнинг тортилиши S=SВKI , бу ерда kI - вантлар сонига боьлиқ бўлган коэфициент, вантлар сони 4 га тенг бўлганда, kI =1, 0 ва 6 да -0, 67, 8да -0, 5, 10 да -0, 4, 12 да -0, 3 деб қабул қилинади. 8.1 - расм. Вантли мачта-стрелали кран. а-умумий кўриниш, б-кранни пастки таянчи, в-каллак. 1-тянч, 2-винт, 3-стрела полиспасти, 4-қўшимча қурилма-тумшуқ (гусак): 5-полиспаст: 6-юк полиспасти: 7-полиспаст: 8-стрела: 9-мачта: 10-бурилиш доираси: 11-таянч рамаси: 12-блок: 13-блок: 14-чиьир : 15-товон 8.2. Минорали кранлар Таянч иборалар: Кутариб тушириш, кулочни узгатириш, стрелани буриш, харакатлантириш, юк кутариш кобилияти, кулоч узунлиги, кутариш баландлиги Минорали кранлар-стреласи вертикал миноранинг юқори қисмига маъкамланган машина бўлиб, у конструкцияларни силжитиш ва монтаж қилишда фойдаланилади. Минорали краннинг ишчи харакати юкни кўтариб туриш, стрела қулочини ўзгартириш, юкли стрелани буриш ва кран релс бўйлаб харакатлантиришдан иборат. Краннларни хизмат кўрсатиш майдонининг катталиги уларда қурилиш ишларига кенг фойдаланиш имконини беради. Хизмат кўрсатиш майдонининг узунлиги релсли йул узунлиги ва эни стрела қулочининг икки баробарига тенг қилиб олинади. Минорали кранларнинг турлари ва асосий кўрсатгичлари қурилиш ишлари технологияси бўйича аниқланади. Уларнинг асосий кўрсатгичлари юк кўтариш қобилияти, стреланинг минимал ва максимал қулочи, илмоқни кўтариш ва тушириш баландликлари, ишчи харакатлар тезлиги, ташқи ўлчамлари, вазни, қувват ва таянчлардаги зўриқишлар қийматларидир. Фуқаро қурилишида юк кўтариш қобилияти 3-10 т. , стрела қулочи 25 м, илмоқни кўтарилиши 50 м гача бўлган, кўп қаватли уйларни қуришда мос равишда юк кўтариш қобилияти 6, 3. . . 12, 5 т. , қулочли 45 м ва илмоқнинг кўтарилиши 150 м бўлган минорали кранлар қўлланилади. Саноат қурилишида мисол учун электро станциялар, сув иншоотлари қурилишда ва шу каби йирик қуришларда юк кўтариш қобилияти 80 т. ва юк моменти 15000 кНм, стрела қулочи 25. . . 45 м ва кўтариш баландлиги 50. . . 80 м бўлган махсус монтаж кранлари қўлланилади. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling