“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Download 7.03 Mb.
bet39/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

39-расм. Кўприк кран.


1-оператор кабинаси: 2-кўприк: 3-юк аравачаси: 4-юкни кўтариш механизми: 5-аравачани силжитиш механизми: 6-кўприкни силжитиш механизми.

Кран кўприги металл конструкциядан иборат бўлиб, релpс бўйлаб харакатланувчи аравачаларга ўрнатилган. Аравача кранни харакатлантирувчи механизм 6 дан харакат олади. Конструкциясига кўра кранлар бир ва икки балкали бўлади. Бир балкали кранлар 10 тоннагача юк кўтариб, таянчлар орасидаги масофа (5. . . 18м) унча катта бўлмайди. Катта юк кўтарувчи кранларда кўприк кўндаланг кесими тўрт бурчак ёки таврдан иборат бўлган бўйлама иккита балкалардан тайёрланади. Бу бўйлама балкаларда юк аравачаси харакатланади. Аравача харакатланиш 5 ва юк кўтариш 4 механизмларидан иборат. Юк кўтариш қобилияти 20 тоннадан ортиқ бўлган кранларда асосий ва ёрдамчи юк кўтариш механизмлари қўлланилади. Ёрдамчи юк кўтариш механизмининг юк кўтариш қобилияти асосий юк кўтариш механизмининг юк кўтариш қобилиятидан 3-5 марта кичик. Кўприк кранинг уччала механизми алоҳида юритма орқали харакатланади. Улар двигател, муфта, тўхтатгич, редуктор ва ижрочи қисм (юриш ьилдираги ёки чиьир барабани)схемаси бўйича тайёрланади. Кранни бошқариш кўприкка осилган кабина 1 орқали амалга оширилади.




Кабелли кран


Кабелли кранларда (40-расм) юк тележкаси 6 тортиш арқон 5 орқали иккита мачта 1 га тортилган махсус конструкциядаги пўлат симли ташувчи арқон 3 да харакатланади.



40-расм Кабелли кран.
1-мачта: 2-вант: 3-ташувчи арқон: 4-юк арқони: 5-тортиш арқони: 6-юк аравачаси: 7-полиспаст: 8- полиспаст
Кран мачталари якорга маъкамланган вант 2 лар билан тортилган. Юк арқони 4 юк аравачаси ва илмоқ ўртасидаги блоклар билан полиспаст 8 ни ташкил қилади. Бу арқоннинг бир томони мачтага иккинчи томони юк чиьирининг барабанига маъкамланади.
Ташувчи арқоннинг тортилиши полиспаст 7 ёрдамида амалга оширилади. Мачталар орасига махсус арқонлар тортилган бўлиб, унда барча арқонларни ораларига масофани ушлаб турувчи мослама ўрнатилган. Кран чиьирлари мачталар таянч қисмларида кабиналарига жойлашган. Кабели кранлар қурилиш материалларини дарёлар орқали олиб ўтишда ва бориш қийин бўлган қийин масофага (100 м)юкни силжитади. Юкни кўтариш баландлиги жойни шароитида ва қурилаётган иншоотларнинг баландлигидан келиб чиқиб белгиланади. Кабелли кранларнинг юк кўтариш қобилияти 5-15 тонна, баoзи холларда 25 тоннагача, асоссий камчилиги юкнинг вертикал текисликда тебраниши, арқонни салкинланиши ва доимий назорат қилиш кераклигидир.




    1. Download 7.03 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling