“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Юк кўтариш машиналаридан фойдаланиш


Download 7.03 Mb.
bet40/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

Юк кўтариш машиналаридан фойдаланиш



Таянч иборалар:
Машиналар, юк кутариш, назорат, Госгортехнадзор, иш унумдорлиги, устиворлик, техник курик, динамик синаш

Қурилишда юк кўтариш машиналаридан фойдаланиш, қурилиш меoёрлари ва қоидалари (СНиП) талаблари асосида олиб борилади. Улардан фойдаланишни назорат қилиш "Давлат техник назорати" (Госгортехнадзор) томонидан амалга оширилади. Кранлардан фойдаланишда қуйиладиган талаблар хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилган холда максимал юк кўтариш қобилияти билан кран устиворлигини узоқ вақт сақлашга ва уларнинг иш унумдорлигини оширишга қаратилгандир.


Қурилиш кранларининг иш унумдорлиги. Қурилиш кранларининг ўртача эксплуатацион иш унумдорлиги (т/соат) бир машина-соатда кўтарилаётган юкнинг массаси билан характерланади.
Пэ=60Qkюк kв / tц,
бу ерда: Пэ - соатлик эксплуатацион иш унумдорлиги т/соат; Q - юк кўтариш қобилияти, т; kюк - крандан юк кўтариш қобилияти бўйича фойдаланиш коэффициенти; kв - крандан вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти; tц - циклнинг давомийлиги
tц=tm+tдо,
бу ерда tm - машина вақтининг циклдаги ўртача давомийлиги; tдо - қўлда бажариладиган жараёнларнинг давомийлиги.
Цикл вақти юк кўтариш баландлиги, бурилиш бурчаги, юк габаритидан ва шу каби кўрсаткичларга боьлиқ. Краннинг йиллик иш унумдорлиги қуйидаги ифода билан аниқланади.
Пэй=ПэТkв,
бу ерда: Т - краннинг йил давомидаги иш вақти, соат; kв - смена вақтидан фойдаланиш коэффициенти, бу вақт ўртача 0, 85 га тенг.
Краннинг устиворлиги. Эркин турган краннинг устиворлиги даражаси унинг устиворлик коэффициенти орқали аниқланади. Бу коэффициент ушлаб турувчи моментнинг аьдарувчи моментга нисбатига тенг. Кран ишчи қурилмаларини турли холатларда оьирлик марказлари координаталари ўзгариб туради. Бу эса аьдарувчи ва ушлаб турувчи моментларнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Устиворлик коэффициентлари ва уларни аниқлаш усуллари Давлат техник назорат идоралари томонидан белгиланади ва тартибга солиб турилади. Кранларда юкли (иш вақтидаги) ва хусусий (салт) холатида устиворлик тушунчалари мавжуд. Юкли устиворлик коэффициенти қуйидагича аниқланади.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling