“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


- расм. Вант хисоби учун схема


Download 7.03 Mb.
bet37/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

8.2 - расм. Вант хисоби учун схема
Минорали кранлар қуйидаги турларга бўлинади: релpсли йўлда харакатланувчи, стационар, ўзи кўтарилувчи. Стрелка қулочнинг ўзгариши бўйича эса кўтарилувчи стрелали ва горизонтал балкали стрелкаларга бўлинади. Минора конструкцияси бўйича эса минораси буриладиган ва бурилмайдиган кранлар ишлаб чиқарилади.


8.3 - расм. Минораси бурилувчи кранлар.
а-кўтарилувчи стрелали кран схемаси: б-тўрт каррали полипластли срелада юк кўтарувчи пўлат арқон захираси схемаси: в-худди шунинг узи икки каррали полиспасда : г-горизонтал ва оьма синиқ ўқли балка стрела схемаси: д-горизонтал стреладаги тортиш пўлат арқон заҳираси схемаси: е-худди шунинг ўзи юк арқонида: ж-худди шунинг ўзи оьма синиқ ўқли балка стрелади. 1-стрела, 2-кран минораси, 3-қурилиш платформаси механизми, 4-бурилиш платформаси, 5-юриш қисми, 6-таянч бурилиш қурилмаси, 7-мувозанатловчи юк , 8-юк чиьири, 9- стрела чиьири, 10-стрела полипласт, 11-кабина , 12-арқонли тортқи, 13-юк полипласти, 14-элетрореврсив чиьир: 15-каретка


Минораси буриладиган кранлар. Кран минораси 2 (8.3-расм) бурилиш платформаси 4 га маъкамланадиган ва бурилиш платформаси эса юриш қисми 5 га таянувчи таянч бурилиш қурилмаси 6 орқали маъкамланади. Бурилиш платформасига мувозанатловчи юк 7, ва юк чиьири 8 стрела 9 стрела чиьирлари ҳамда бурилиш платформасини айлантирувчи механизм 3 жойлашган. Стрела 1 минорага шарнирли маъкамланган бўлиб, пўлат арқонли тортқилар 12 орқали тортиб олинади. Пўлат орқонлар эса йуналтирувчи блоклар орқали стрела полиспастига уланади. Юкни кўтариб тушириш эса юк полиспасти 13 ҳамда юк чиьири ва осма илмоқ ёрдамида амалга оширилади. Кранни эса кабина 11 дан бошқарилади. Юк кўтариш қобилиятига кўра кранларда бир, иккки, уч ва кўп каррали якка ва иккиланган полиспастлар қўлланилади. Илмоқ осмаси юк илмоьи, траверса, ўқ ва блоклардан иборат. Юкнинг қулочининг стреланинг қиялигини (36, а-расм) ёки юк аравачаси горизонтал стрела бўйлаб (36,б-расм) харакатлантириб ўзгартирилади.
Горизонтал балка стрелали кранларда юк аравачаси стрела бўйлаб электрореверсив чиьир 14 орқали харакатланади.Горизонтал стрелали кранни юк кўтариш балантлиги қия стрелалиникидан паст, лекин кам энергияни талаб қилади ва монтажи осон. Стреласи қия жойлашган кранларда қулоч ўзгартирилганда юк ўзининг холатини ўзгартиради. Бу камчиликни йўқотиш учун стрела қулочини ўзгариши билан юкни горизонтал силжитишни таoминлаш талаб қилинади. 36 б ва е схемада 4 ва 2 каррали полиспастларида юк арқонининг харакат схемаси келтирилган.
Бу холатда 36 ж схемада кўрсатилгандай, юк каретаси қия стрела бўйлаб юкни горизонтал йўлини ва баландлигини сақлаган холда харакат қилади. Таянч -бурилиш қисми пастда жойлашган кранларда кран бурилганда юриш қисмидан бошқа ҳамма қисми биргаликда бурилгани учун, катта юк кўтариш қобилиятига ва баланд юк кўтаришда кран вазнини кўпайтиришига олиб келади. Шунинг учун ҳам 10 т. дан ортиқ юк кўтарадиган минорали кранлар минораси бурилмайдиган ва фақат юқори қисми буриладиган қилиб ишлаб чиқарилади.
Горизонтал стрелали минораси бурилмайдиган кранлар. (36-расм) Кран минораси 1-таянч қисми рамаси ёки портал 2 орқали кранни релpс бўйлаб харакат қилувчи аравача 3 устига ўрнатилади. Таянч қисмига кранни ишчи ва салт режимларда устиворлигини таoминлаш учун мувозанатловчи юк 4 ўрнатилади. Бурилиш каллаги 12 таянч-бурилиш қурилмаси 6 орқали миноранинг юқори секциясига таянади. Стрела 14 ва мувозанатловчи консол 7 бурилиш каллагига шарнирли бириктирилган ва тортқи 10 орқали ушлаб турилади. Мувозанатловчи консолда юк чиьири 9, мувозанатловчи юкни силжитувчи чиьир 11 ва кранни юқори қисмини мувозанатловчи юк 8 жойлашган. Стрелани пастки чизиьи бўйлаб юк каретаси 15 стрела ичида жойлашган тортувчи куч чиьири 13 орқали харакат қилади. Минорани кўтариш монтаж тутгичи 5 ёрдамида амалга оширилади.
Юкни кўтариш учун икки каррали (37, д-расм) ёки тўрт каррали (37, г-расм) юк полиспастлари ишлатилади. 37, б, в-расмларда силжиш механизми ва юк кареткасида пўлат арқонни ўраш схемаси кўрсатилган.
Бурилмайдиган минорали кран КБ-674А нинг ундан ортиқ тури бўлиб, улар минора баландлиги, стрела узунлиги ва юк характеристикалари билан фарқ қилиб фуқаро ва саноат қурилишида кенг қўлланилади.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling