Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Телекоммуникация воситаларини қўриқлаш («Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонуннинг 26-моддаси)


Download 0.73 Mb.
bet2/11
Sana31.03.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1311913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ВМҚ - 210 линия муҳофазаси буйича (1)

Телекоммуникация воситаларини қўриқлаш («Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонуннинг 26-моддаси)

«Телекоммуникация воситаларини қўриқлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Телекоммуникация воситаларига шикаст етказилишига, уларга рухсатсиз уланишга йўл қўйган юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар»

Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-сон қарори билан «Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари» тасдиқланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида алоқа, радиолаштириш ва сигнализация линияларининг муҳофаза қилинадиган ҳудудида қуриш, сақлаш ва фойдаланиш тартибини белгилайди.

Қоидаларнинг амал қилиши барча линияларга, уларнинг кимга қарашлилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, жорий этилади.

Қоидаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини қуриш


Алоқа, радиолаштириш ва сигнализация линияларига
сим ва алоқа кабели тортилган алоқа ҳаво линиялари
алоқа ва радиолаштиришнинг тиргакли линиялари, уларнинг сигнал ва ўлчов белгилари (устунлар)ни билдирадиган ер ости кабель линиялари
радиореле алоқа линиялари,
кабелли телефон канализацияси
хизмат кўрсатилмайдиган ер усти ва ер ости кучайтириш (регенерация қилиш) пунктлари
тақсимловчи шкафлар, қутилар, ерга уланган симлар контурлари ва бошқалар
Алоқа коммуникациялари
шаҳар ва қишлоқ телефон алоқаси
радиолаштириш ва сигнализация
шаҳарлараро, халқаро алоқа
радиореле алоқаси ва бошқалар

Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини қуриш

Ўзбекистон Республикасида алоқа коммуникацияларини қуриш ва реконструкция қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, барча манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда, лойиҳалаштириш ва қуришнинг амалдаги меъёрлари ва


қоидаларига мувофиқ, махсус рухсатнома (лицензия)ларга эга бўлган ихтисослаштирилган лойиҳалаш институтлари ёки лойиҳалаш гуруҳлари томонидан ишлаб чиқиладиган лойиҳалар бўйича амалга оширилади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling