Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Download 0.73 Mb.
bet9/11
Sana31.03.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1311913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ВМҚ - 210 линия муҳофазаси буйича (1)

Ҳокимликлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик органлари алоқа коммуникацияси эгаларига ушбу коммуникацияларнинг шикастланишининг олдини олишда ва барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар томонидан мазкур Қоидалар талабларини таъминлашда ўз ваколатлари доирасида ёрдам берадилар.

Ҳокимликлар томонидан саноат ва бошқа қурилишлар учун ерлар ажратилганда, шунингдек аҳолига қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкалари ажратилганда, кўрсатилган участкаларни олган шахслар ва ташкилотлар улардан фойдаланишни тегишли алоқа коммуникациялари эгалари билан келишиб олишлари шарт.

Муҳофаза қилинадиган ҳудудларда алоқа коммуникацияларидан фойдаланиш

Алоқа коммуникациялари мавжуд бўлган ер участкаларида бинолар ва иншоотлар қуриш учун қурувчи томонидан лойиҳа кўрсатилиши керак.

Лойиҳасиз бажариладиган қурилиш, тузатиш ва бошқа ишларни амалга ошириш учун алоқа коммуникациялари эгаларининг ёзма равишдаги розилиги олиниши керак.

Бундай ишларга:

  • ер ости кабель линиялари трассаларида — чуқурлар қазиш, йўллардан вақтинча бурилиш жойлари очиш, транспорт ўтадиган йўлни ёпиш ва сув ўтказиш учун ер қазиш, далаларни текислаш, қозиқ қоқиш, тўсиқ учун тирговуч ўрнатиш, тупроқ намунасини олиш, турли мақсадлар учун хандақлар қазиш ва бошқалар;
  • ҳаво алоқаси линиялари трассаларида тирговуч, тортқи, тамбадан 2 метрдан кам масофада камида 0,3 метрдан ортиқ чуқурликда ер ишлари олиб бориш; симлар ва осилиб турган кабеллар остидан габарити осилиб турган симлар билан тенг ёки ундан баланд бўлган транспорт ва механизмларни вақтинча ўтказиш жойини қуриш, симларни шикастлантириши мумкин бўлган дарахтларни йиқитиш ва бошқалар;
  • биноларнинг томлари бўйлаб ўтказиладиган тираб қўйиладиган линияларда симларни шикастлаши мумкин бўлган тираб ва тортиб турадиган ва бошқа мустаҳкамлаш билан бевосита боғлиқ бўлган томлар ва чердакларни алмаштириш ёки тузатиш ишлари киради.

Муҳофаза қилинадиган ҳудудларда алоқа коммуникацияларидан фойдаланиш


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling