Автомобиль йўллари ва темир йўллар ўтган жойлардаги алоқа коммуникацияларининг муҳофаза қилинадиган ҳудудлари йўл ва темир йўллар органлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун, лекин коммуникацияларнинг сақланишини албатта таъминлаган ҳолда, фойдаланилиши мумкин. Алоқа коммуникацияларини муҳофаза қилиш Алоқа коммуникациялари ишини бузиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади,жумладан: - алоқа коммуникациялари ўтказилган, ушбу коммуникацияларнинг ҳаво тирговучлари ўрнатилган, кабель қутилари ва тақсимлагич қутичалар жойлаштирилган ерларда ушбу иншоотлар ва қурилмалар эгалари билан келишиб олинган лойиҳа бўйича алоқа коммуникацияларини қурувчилар томонидан олдиндан олиб чиқиб кетмасдан биноларни, кўприкларни бузиш ва реконструкция қилиш, зовурларни, метрополитен ва темир йўлларнинг ер ости йўлларини қайта қуриш;
- ўлчов ва сигнал белгиларини кўмиб юбориш ва синдириш, оғир (5 тоннадан кўп) нарсаларни ташлаш, алоқа коммуникациялари трассаларида кислоталар, тузлар, ишқорлар ва бошқа суюқликлар оқизиладиган ариқлар барпо этиш;
хизмат кўрсатилмайдиган кучайтиргич (регенерация) жойларининг кабель канализациялари қопқоқларини тупроқ, ахлат, қурилиш материаллари билан кўмиб ташлаш, бетон ёки асфальт ётқизиш; - хизмат кўрсатилмайдиган кучайтиргич (регенерация) жойларининг кабель канализациялари қопқоқларини тупроқ, ахлат, қурилиш материаллари билан кўмиб ташлаш, бетон ёки асфальт ётқизиш;
- хизмат кўрсатилмайдиган (ер ости ва ер усти) кучайтиргич (регенерация) жойларининг ва радиореле станцияларининг, телефон канализацияси кабель ҳудудларининг, тақсимлаш шкафлари ва кабель қутиларининг эшикларини ва қопқоқларини очиш, шунингдек хизмат кўрсатиш учун алоқаси бўлмаган шахсларни ушбу алоқа коммуникацияларига жалб қилиш;
- дарёларнинг қайирларида ва ўзанида оқими бўйича кабель ўтган жойлардан 2,5 км яқин масофада баландда ёки қуйида шағал ёки қумни саралаб олиш учун очиқ кон қазиш;
- олдиндан чуқурлаштирмасдан ёки ер ости алоқа коммуникацияларини чиқариб олмасдан ерни текислаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |