Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Муҳофаза қилинадиган ҳудудларда алоқа коммуникацияларидан фойдаланиш


Download 0.73 Mb.
bet8/11
Sana31.03.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1311913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ВМҚ - 210 линия муҳофазаси буйича (1)

Муҳофаза қилинадиган ҳудудларда алоқа коммуникацияларидан фойдаланиш

Алоқа коммуникациялари эгаларига муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ва очиқ жойларда:

  • хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган йўллар, кириш йўлаклари, кўприклар ва коммуникациялардан фойдаланиш учун зарур бўлган бошқа иншоотларни қуришга (ерлар ажратиш ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига қўшилиш учун қўшимча келишувлар бўйича);
  • ушбу коммуникацияларни тузатиш учун ўралар, хандақлар ва котлованларни мажбурий равишда тупроқ билан қайта кўмиш ва ерни қайта созлаб қўйиш шарти билан қазишга;
  • очиқ жойларнинг белгиланган кенгликда бўлишини таъминлаш учун дарахт шохларини кесишга рухсат этилади.

Муҳофаза қилинадиган ҳудудларда алоқа коммуникацияларидан фойдаланиш

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда алоқа коммуникацияларидан фойдаланиш мақсадида хизмат кўрсатиш ва тузатиш (авария-тузатиш ишларидан бошқа) ишларини, қоидага кўра, ушбу ерлар қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд бўлмаган даврда бажаришга рухсат этилади.

Аварияларни бартараф этиш ишлари ҳар қандай вақтда (экинлар бор йўқлигидан қатъи назар) бажарилиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган ишлар бажарилгандан сўнг алоқа коммуникациялари эгалари қишлоқ хўжалиги мақсадларидаги ерларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун яроқли ҳолга келтиришлари, шунингдек ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, шу жумладан, ижарачиларга авария-тиклаш ишларини бажаришда етказилган зарарларни, агар алоқа коммуникациялари шикастланишига ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, шу жумладан, ижарачилар томонидан мазкур қоидалар талаблари бузилиши сабаб бўлмаган бўлса, тўлашлари керак.

Муҳофаза қилинадиган ҳудудларда алоқа коммуникацияларидан фойдаланиш

Алоқа коммуникациялари тош йўл ва темир йўллар, трубопроводлар, кема қатнайдиган дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар, саноат корхоналари ҳудудлари, метрополитен туннелларида кесишган жойларда бундай коммуникациялардан фойдаланиш тартиби алоқа коммуникациялари эгалари томонидан транспорт, саноат ва бошқа тегишли ташкилотлар, муассасалар ва шахслар билан келишиб олиниши керак.


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling