алоқа коммуникацияларига шикаст етказиши мумкин бўлган бошқа (масалан, ҳаво алоқаси линиялари тирговучлари ва арматурасини шикастлантириш, симларни узиб юбориш, уларга бошқа нарсаларни ташлаб юбориш) ҳаракатларни қилиш; - алоқа коммуникацияларига шикаст етказиши мумкин бўлган бошқа (масалан, ҳаво алоқаси линиялари тирговучлари ва арматурасини шикастлантириш, симларни узиб юбориш, уларга бошқа нарсаларни ташлаб юбориш) ҳаракатларни қилиш;
- муддати ўтиб кетган рухсатномалар бўйича ишларни амалга ошириш.
Шаҳарларда ва бошқа аҳоли яшайдиган жойларда алоқа коммуникацияларининг сақланишини таъминлаш учун ушбу коммуникациялар тасарруфида бўлган жисмоний ва юридик шахслар топогеофизика-геодезия бажариш расмлари материалларини ер ишларини олиб боришга рухсатномалар берадиган ҳокимият органига тақдим этишлари шарт. Алоқа коммуникацияларини муҳофаза қилиш Алоқа коммуникациялари ўтган ер участкалари мулкига берилган, тасарруфида, фойдаланишида бўлган юридик ва жисмоний шахслар: - ушбу коммуникацияларнинг бузилмай сақланишини таъминлашга ёрдам берадиган ва ўзларига бoғлиқ бўлган барча чора-тадбирларни кўришлари;
- алоқа коммуникациялари эгалари билан ишни бошлаш муддатларини ва ушбу ишлар қаерда олиб борилишини олдиндан келишиб олмай туриб геология-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа қидирув ишларининг амалга оширилишига, бинолар ва иншоотлар қурилишига йўл қўймасликлари;
- коммуникацияларни чуқурлаштириш учун ишчи кучи ва механизмларни ажратган ҳолда, агар қандайдир ишларни амалга ошириш учун зарур бўлса, алоқа коммуникациялари эгаларига ёрдам кўрсатишлари шарт.
Алоқа коммуникацияларини муҳофаза қилиш Янги қурилишлар, шаҳарларни, аҳоли яшайдиган бошқа жойларни ва алоҳида биноларни реконструкция қилиш, йўллар ва кўприкларни қайта қуриш, қишлоқ хўжалиги далаларини қайта режалаштириш сабабли алоқа коммуникацияларини қайта қуриш ва ўтказиш асосий қурилиш ёки ишларни амалга ошириш ишларини ташкил этувчилар, ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер эгаларининг капитал қўйилмалари ва моддий ресурслари ҳисобидан алоқа коммуникациялари ва иншоотлари эгалари билан келишган ҳолда техник шартлар бўйича амалга оширилади. Мавжуд алоқа коммуникациялари ва иншоотларини ушбу коммуникация ва иншоотлар эгалари билан келишмасдан бошқа жойга кўчириш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |