Тема №1: Ведение беременности у здоровых женщин


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/11
Sana06.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1171803
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
10 машгулот

6.Аналитик қисм 
 
«СОҒЛОМ АЁЛЛАРДА ҲОМИЛАДОРЛИКНИ БОШҚАРИШ. АНТЕНАТАЛ 
ПАРВАРИШЛАШ» МАВЗУСИ БЎЙИЧА КЕЙС ТЕХНОЛОГИЯНИ ҚЎЛЛАШ 
I Педагогик аннотация 
Антенатал парваришлашнинг асосий мақсади оналар ва перинатал касалланиш ва 
ўлимини камайтиришдан иборат.
Туғруқ олди парваришининг мақсади – аёлнинг соғлиғини сақлаб қолишига ёрдам 
бериш ва шу орқали бўлажак фарзандининг саломатлигини сақлаш.. Туғруқ олди парвариши 
шунингдек ҳомиладор ва унинг жуфтига ёки оиласига кўрсатиладиган ёрдам ва кўллабғ 
қувватлашни ҳам уз ичига олади. Бу шундан иборатки тиббий ходим фақат парвариш 
ўтказибгина қолмай, ҳомиладор ва унинг жуфти ёки оила аъзоларига маълумотлар бериши ва 
уларга ўргатиши хам лозим.
Антенатал парвариш бирламчи тиббий – санитар ёрдам муасасаларида амалга 
оширилади. Уни УАШи, акушер-гинеколог, доя, патронаж хамшираси ўтказади. Антенатал 
парвариш бўйича асосий масъул мутахассис УАШдир. 
12. Хомиладор аёлга хотира ёзув дафтари тутишни тушунтиринг. 
113. Хомиладорлик пайтида эрта пайдо буладиган хавфли белгилар кандай
асоратларга олиб келишини эру-хотинга ургатинг:
- камконлик;
- гестозлар;
- жинсий йуллардан кон кетиши;
- хомиланинг ривождан оркада колиши;


81 
Кейснинг мақсади: Бирламчи звено соҳасида соғлом аёллар (физиологик 
ҳомиладорлик) да антенатал парвариш ўтказишга ўргатиш.
Режалаштирилаётган ўқув натижалари – кейс билан ишлаш натижасида талабалар 
қуйидаги кўникмаларга эга бўладилар: 
• 
Аёлнинг ҳомиладорлик, туғруқ, кўкрак билан боқиш ва ота – оналик ролига 
руҳан кўникишига ёрдам бериш. 
• 
Ҳомиладорликнинг кечишини кузатиш, тексириш режасини аниқлаш ва она ва 
ҳомила аҳволини баҳолаш. 
• 
Барча аёлларни текшириш ва асорат эҳтимоли белгиларини аниқлаш 
(физиологик ҳомиладорликнинг меёридан оғиши ) ва асоратлар аниқланганда муносиб ёрдам 
кўрсатиш ва зарур бўлганда муносиб муассасаларга ўтказиш. 
• 
аёлларга уларнинг соглиги хакидаги мухим ахборотларни бериш: соглик учун 
фойдали таомлар, чекишни ташлаш, ОИВ профилактикаси, оилани режалаштириш, 
зуравонликка бархам бериш. 
• 
Муассаса ва махаллаларда ҳомиладор ва уларнинг оила аъзолари учун ўқув 
циклларини ўтказиш 
• 
Ҳомиладорнинг ЎП/ҚВПга хар бир ташрифида хужжатларни аниқ юритишни 
таъминлаш (Ҳомиладор ва туққан аёлнинг шахсий картаси Форма 111/У, Онанинг тиббий 
паспорти - ОТП) 
Бундан ташқари , талаба қуйидаги кўникмаларни мустаққил эгаллайди ва бажара 
олади: 
• 
Хомиладорларни ташки акушерлик куриги 
• 
Хомила юрак уришини эшитиш 
• 
Хомиланинг тахминий вазнини хисоблаш 
• 
Хомиладорлик ва тугрук муддатини аниклаш 
• 
Кин ажралмасидан суртма олиш 
Мазкур кейснинг самарали ечилиши учун АНПда талаба қуйидаги вазифаларни 
бажариши лозим: 
- Ҳомиладорликни эрта муддатларда аниқлаш; 
- Ҳомиладорни тўлиқ бирламчи, лозим бўлганда, тор мутахассислар (акушер-
гинеколог, эндокринолог, кардиолог ва бошқ.) иштирокидаги текширувини ўтказиш.
- Тиббий нуқтаи назар билан ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш; 
- Бутун ҳомиладорлик давомида илғор технологиялар ва исботланган тиббиёт базаси 
асосида малакали антенатал парвариш ўтказиш. 
- Соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, микронутриентларни қабул қилиш, чекиш 
ва алкоголни қабул қилишнинг зарарини тарғиб қилган холда санитария – оқартув ишларини 
олиб бориш; 
- Ҳомиладор аёлга маслахат бериш бўйича ишлар олиб бориш, оилаларга керакли 
маълумотларни етказиш; 
- Ҳомиладор ва унинг оила аъзоларини “ҳомиладорлик ва туғруқ давридаги ҳавфли 
белгилари”дан хавардор қилиш; 
- Ҳомилада ривожланиш аномалиялари мавжудлигини инкор қилиш учун 
ҳомиладорни ҳомиладорликнинг 16- 20- хафталарида скрининг текширувига юбориш, 
натижаларни тахлил қилиш, ҳомила нуқсонлари аниқланганда ҳомиладорликни тўхтатиш 
учун стационарга юбориш; 


82 
- Ҳомиладорни ҳисобга олишда RW ва ОИВга скрининг текширувини икки маротаба 
1 триместр ва 30 ҳафталикда ўтказиш; 
- Ҳомиладорлик асоратларининг олдини олиш учун профилактик тадбирларни 
ўтказиш;
- Ҳомиладорлик асоратлари ва экстрагенитал касалликларни эрта аниқлаш, зарур 
бўлганда шошилинч ёрдам кўрсатиш ва ҳомиладорларга ёрдам кўрсатишнинг 
регионализациясини инобатга олган холда госпитализация қилиш
- “ Оналар мактаби”ни ташкил қилиш ва ўтказиш; 
- Ҳомиладорларга онанинг тиббий паспортини тўлдириш ва унга зарур маълумотлар 
киритишни ўргатиш; 
- Соғлиқ учун зарали вазиятлар юзага келганда ўтказиладиган тадбирлар режасини 
мухокама қилиш ва ишлаб чиқиш;
- Ҳомиладорларга ёрдам кўрсатишнинг регионализацияси принципларини инобатга 
олган ҳолда туғруққа тайёрларгик тадбирлари режасини ишлаб чиқиш, туғруқ ўтказиладиган 
жой ни аниқлаш; 
- Туғруқдан кейинги контрацепцияни амалга оширган холда туғруқдан кейинги 40 – 
45 кун мобайнида туғруқдан кейинги сифатли парваришни амалга ошириш; 
- Ҳомиладорликка мутлақ монелиги мавжуд бўлган аёлларда ёш ва 35 ёшдан улуғ 
аёлларда 3- 3,5 йилдан кам бўлмаган интергенетик интервалга амал қилиш учун, 
ҳомиладорлик юзага келиши профилактикасини ўтказиш.
- ЎзР қонунчилигига биноан аёлларни хуқуқий ҳимояланишини таъминлаш. 
Мазкур кейс бирламчи звено шароитидаги реал вазиятни ифодалайди.
Кейснинг маълумот манбалари:
1. 
Антенатал кузатув картаси 
2. 
Справочник Калифорнийского Университета //. Акушерство под ред 
К.Нисвандера
Типологик белгиларга биноан кейснинг тавсифи 
Мазкур кейс кабинетли категорияга мансуб, сюжетли. У қисқа, тизимлаштирилган. Бу 
– кейс - топшириқ. 
Дидактик мақсадлари бўйича кейс тренингли бўлиб, ҚВП ва ШВП шароитидаги реал 
вазиятда фикрлашни кучайтиради.
Кейс қўлланиладиган предметлар: Акушерлик ва гинекология, УАШ терапия. 
II ВАЗИЯТ-КЕЙС 
А. исмли 25 ёшли қайта ҳомиладор ҚВП врачига 2 ойдан буён ҳайзнинг тўхташи, 
эрталаблари қусиш ва холсизликка шикоят билан мурожат қилди.
Кўзгуда кўрилганда қин девори бачадон буйинчаси цианотик. 
P.V. бачадон бўйни 2,5 см узунликда, буйинолди қисмида юмшоқлашган, бачадон 
танаси AFV холатида, 5-6 ҳафталик ҳомиладорликка мос катталашган. Номрмал тонусда. 
Бачадон ортиқлари аниқланмайди. Ашралмалар тиниқ шиллиқ.
30 ҳафталикда врачга ташриф вақтида шикоятлари йўқ. Аҳволи қониқарли. БТБ – 29 
см, ҚА-82 см, бачадон нормотонусда, оғриқсиз, ҳомила бўйлама жойлашган, олд келувчи 
қисм бошчаси, чаноқ киришидан юқорида, юрак уриши – ритмик, минутига160 зарб.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling