Тема магистерской диссертации


Иқтисодий эҳтиёжлар ва иқтисодий неъматлар. Уларнинг мазмуни ва моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet4/8
Sana23.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1044485
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу Фаннинг мавзуси, мақсади ва вазифалари

1. Иқтисодий эҳтиёжлар ва иқтисодий неъматлар. Уларнинг мазмуни ва моҳияти.

  • Баъзан иқтисодий эҳтиёжларни комплекс қондирадиган неъматлар ҳам мавжуд бўлади. Масалан, автомобилга бўлган эҳтиёж ўз навбатида бензин ва гаражларга эҳтиёжни юзага келтиради. Бундай неъматларни тўлдирувчи неъматлар деб атаймиз.
  • Бизнинг эҳтиёжларимизни қондириш учун талаб этиладиган аксарият иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш зарур бўлади. Бунинг учун эса маълум миқдордаги иқтисодий ресурслар, яъни ер, ишчи кучи, тадбиркорлик қобилияти, бошқарув малакаси, капитал, хомашё ва материаллар, ахборот талаб этилади.
  • Иқтисодий эҳтиёжларни қондириш мақсадида ресурслардан фойдаланиб моддий неъматлар ишлаб чиқариш жараёнини иқтисодий тизим деб атаймиз.

2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги.

  • Жамиятнинг бутун иқтисодий тизими асосан иккита фундаментал муаммо устига қурилган:
  • 1. Жамият ва унинг аъзолари бўлмиш индивудиал шахслар, корхоналар ва ташкилотларнинг моддий эҳтиёжлари чексиздир.
  • 2. Моддий эҳтиёжларни қондириш воситалари, яъни товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган иқтисодий ресурслар чекланган ёки тақчил (ноёб).
  • Истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари турли-туман бўлиб, уларнинг рўйхати жуда кенг ва балки сон-саноқсиздир. Бу эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўладиган товарлар ва хизматларни шартли равишда иккига, яъни бирламчи эҳтиёжларни қондирувчи предметлар ва ҳашам предметларига бўлиш мумкин. Баъзан айрим истеъмолчилар учун бирламчи саналган буюмлар иккинчи бир истеъмолчилар учун ҳашам ва дабдаба буюми бўлиши ҳам мумкин.
  • Худди инсонларники сингари корхоналар ва давлат ташкилотлари-нинг ҳам эҳтиёжлари мавжуд. Масалан, корхоналар фаолият кўрсатиши учун бинолар, иншоотлар, хомашё ва ишчи кучига эҳтиёж сезади.

2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги

  • Давлат эса мамлакат фуқароларининг коллектив манфаатларини ифодалаб касалхоналар, мактаблар, театрлар, йўллар, ҳарбий аслаҳалар ва бошқа ижтимоий неъматларга эҳтиёж сезади.
  • Агар эътибор билан назар солсак, истеъмолчилар, корхоналар ва давлатнинг (жамиятнинг) моддий эҳтиёжлари чексиз эканлигига амин бўламиз. Чунки, бу эҳтиёжлар нафақат сон-саноқсиз, балки вақт ўтиши билан тўхтовсиз янгиланиб, кўпайиб бораётгани маълум бўлади. Янги товарлар ва хизматлар турларининг пайдо бўлиши бизнинг эҳтиёжларимиз чегараларини тинимсиз кенгайтириб боради.
  • Айрим эҳтиёжлар - масалан, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой инсонларнинг биологик эҳтиёжлари туфайли, айримлари уларнинг яшаш манзили, маданияти, ижтимоий статуси, урф-одатлари ва қадриятлари таъсирида, айримлари эса техник тараққиёт ва глобал ривожланиш таъсирида вужудга келади.
  • Иқтисодий фаолиятнинг бош мақсади – жамият аъзоларининг турли-туман ва чексиз эҳтиёжларини имконият доирасида максимал қондиришга эришишдир.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling