Тема магистерской диссертации


Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги


Download 1.46 Mb.
bet5/8
Sana23.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1044485
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу Фаннинг мавзуси, мақсади ва вазифалари

2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги

  • Энди иккинчи фундаментал муаммо – чексиз эҳтиёжларни қондириш воситалари бўлган иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги масаласини кўриб чиқамиз.
  • “Иқтисодий ресурслар” деганда нимани тушунамиз? Иқтисодий ресурслар – товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш учун фойдаланиладиган барча табиий, меҳнат ва инсон томонидан яратилган ресурсларни ўз ичига олади.
  • Иқтисодий ресурсларга ер, фабрика ва заводлар бинолари, турли иншоотлар, асбоб-ускуналар, тракторлар ва машиналар, ишчи кучи, хомашё ва материаллар каби турли ишлаб чиқариш воситалари киради. Уларни шартли равишда учга ажратиш мумкин:
  • 1. Моддий ресурслар – ер, ер ости қазилма бойликлари, капитал, хомашё ва материаллар.
  • 2. Меҳнат ресурслари – ишчи кучи, мутахассислар ва тадбиркорлик қобилияти.
  • 3. Ахборот ва номоддий активлар.

2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги

  • Агар жамиятдаги иқтисодий ресурслар миқдори чекланмаган бўлганида, ҳар бир инсон ўзи истаган ҳамма нарсага эга бўлиши мумкин бўларди. Аммо, инсониятнинг моддий эҳтиёжлари хаёл ва орзулар уммони сингари чексиз бўлган бир шароитда, бу эҳтиёжларни қондириш воситалари бўлган иқтисодий ресурслар миқдори жамиятда чеклангандир. Бу шуни англатадики, жамиятдаги мавжуд барча иқтисодий ресурсларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари жамият аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмас.
  • Деҳқончилик ва чорвачилик учун зарур ер майдонлари, ер ости қазилма бойликлари, капитал ва хомашё ресурслари, юқори малакали ишчи кучи ва билимли мутахассис-кадрлар, катта капиталга эга тадбиркорлар ва банклар, ҳамма-ҳаммаси ўта чеклангандир.
  • Бундай ҳолат жамият аъзоларининг ўз эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга бўлган имкониятларини доимо ва муқаррар равишда чегаралаб туради. Мана шунинг учун ҳам абсолют моддий фаровонлик ва тўкин-сочинликка эга жамият қуриш ҳақидаги уринишлар амалга ошмайдиган ҳақиқат саналади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling