Тема магистерской диссертации


Иқтисодий эҳтиёжлар ва неъматлар


Download 1.46 Mb.
bet2/8
Sana23.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1044485
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу Фаннинг мавзуси, мақсади ва вазифалари

2. Иқтисодий эҳтиёжлар ва неъматлар

  • Иқтисодий ресурслар (ишлаб чиқариш омиллари) – бу иқтисодий неъматларни ишлаб чиқаришда қатнашадиган омиллар (ер, меҳнат, асосий ва айланма капитал, тадбиркорлик қобилияти ва ахборотлар).
  • Тадбиркорлик қобилияти деганда, ўзига хос бўлган шундай инсон ресурси тушуниладики, у ўзидан бошқа ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдалана олиш қобилиятини мужассамлаштиради.
  • Эҳтиёжлар чексиз хусусиятга эга бўлса, уларни қондириш учун зарур бўлган иқтисодий неъматлар табиатда чеклангандир. Бу эса иқтисодий неъматларнинг тақчиллиги ёки камёблиги муаммосини келтириб чиқаради.
  • Иқтисодий неъматларнинг камёблиги ёки тақчиллиги деганда ресурслар захираларининг шахс, корхона ёки жамиятнинг эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмаслиги назарда тутилади.

3. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва иқтисодий танлов масаласи

  • Иқтисодий неъматлар (ресурслар) тақчиллиги жамият ва унинг аъзолари олдига камёб ресурсларни оптимал тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш масаласини юзага келтиради.
  • Бу муаммони ечиш учун ҳар қандай жамият қуйидаги учта марказий иқтисодий саволларга жавоб бериши керак:
  • Нима ишлаб чиқариш керак?
  • Қандай ишлаб чиқариш керак?
  • Кимга ишлаб чиқариш керак?
  • Ишлаб чиқариш имконияти – берилган технологик ривожланишда барча мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланган холда жамиятниниг иқтисодий неъматлар ишлаб чиқариш қобилиятидир.
  • Юқоридаги саволлардан иккитаси, яъни нима ишлаб чиқариш керак? ва қандай ишлаб чиқариш керак? деган саволлар - ресурслардан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибининг жуда кўп альтернатив вариантлари мавжудлигини тақозо қилади.
  • Альтернатив (муқобил)харажатлар - иқтисодий танловда ресурслардан энг самарали фойдаланиш билан боғлиқ энг яхши муқобил вариантдан олинадиган фойдадан воз кечишни акс эттирувчи харажатлардир.
  • 4.Чекланган ресурсларни тақсимлашнинг бозор механизми. Товарлар оқимининг «кичик доиравий айланиш» модели.
  • Иқтисодий субъектлар рационал ҳаракат қилиш тамойилига кўра ўз мақсадларига эришиши учун хўжалик фаолиятида фаол қатнашадилар, бунинг асосий моҳияти шундан иборатки, иқтисодий субъектлар берилган ресурслардан фойдаланишдан олинадиган натижаларни максималлаштиради ёки маълум натижаларни олиш учун харажатларни камайтиради.
  • Микроиқтисодиёт иқтисодий субъектларни иккига бўлиб қарайди - истеъмолчилар (уй хўжаликлари) ва ишлаб чиқарувчилар (фирмалар). Истеъмолчининг мақсади - мумкин даражада ўзининг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш бўлса, ишлаб чиқарувчиларнинг мақсади – фойдани максималлаштиришдан иборатдир.
  • Жамиятда вужудга келадиган яна бир муаммо - бу истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштиришдир:
  • ишлаб чиқарувчилар фаолиятини (ким қайси маҳсулотдан қанча ишлаб чиқаради) мувофиқлаштириш;
  • истеъмолчилар фаолиятини (ким, қайси маҳсулотдан, қанча истеъмол қилади) мувофиқлаштириш;
  • ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бўйича қабул қилинган қарорларни мувофиқлаштириш.
  • Бу муаммо товарлар айланмаси модели орқали таҳлил қилинади
  • Товарлар айланмаси (кичик доиравий айланиш) модели

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling