Тема магистерской диссертации


Иқтисодиёт ва самарадорлик: тўла бандлик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми


Download 1.46 Mb.
bet6/8
Sana23.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1044485
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу Фаннинг мавзуси, мақсади ва вазифалари

3. Иқтисодиёт ва самарадорлик: тўла бандлик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми

  • Жамият аъзоларининг моддий эҳтиёжлари чексиз ва ресурсларимиз чекланган экан, ҳеч қачон чексиз эҳтиёжларимизни тўлиқ қондириш мумкин эмас. Шундай экан, иқтисодчилар жамият ихтиёрида мавжуд чекланган (тақчил) ресурслардан оптимал фойдаланган ҳолда чексиз эҳтиёжларини максимал даражада қондириш устида бош қотиришларига тўғри келади. Бунинг учун мавжуд ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш йўлларини излаб топиш зарур бўлади.
  • Иқтисодчилар “самарадорлик” тушунчасига қандай таъриф берадилар. Самарадорлик тушунчаси техник ёки технологик соҳаларда ҳам қўлланилиб, бирор бир ҳаракат ёки бажарилган ишнинг натижасини баҳолашда фойдаланилади. “Иқтисодий самарадорлик” тушунчаси “харажатлар (сарафлар) – маҳсулот” нисбатини ифодалайди. Аниқроқ қилиб айтганда, ишлаб чиқаришга сарфланган ресурслар (харажатлар) бирлигига нисбатан олинган маҳсулот, фойда кўрсаткичлари иқтисодий самарадорлик даражасини белгилаб беради.

3. Иқтисодиёт ва самарадорлик: тўла бандлик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми

  • Жамият ўзининг чекланган ресурсларидан самарали фойдаланиш эвазига максимал даражада кўпроқ фойдали товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга интилади. Бунга эришиш учун тўла бандлик ва тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш лозим бўлади.
  • Тўла бандлик деганда ишлаб чиқаришга яроқли барча ресурслардан фойдаланиш имкониятига айтилади. Иқтисодиёт меҳнат қилиш ёшидаги ишга яроқли барча ишчиларни иш билан таъминлаши зарур. Ҳайдаладиган ерлар, фабрика ва заводлар, асбоб-ускуналар бекор туриб қолмаслиги, барча асосий ва айланма капитал ишлаб чиқаришга жалб қилиниши мақсадга мувофиқ.
  • Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми деганда ресурсларни оптимал тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш эвазига максимал даражада маҳсулот ишлаб чиқариш тушунилади. Ишлаб чиқаришга сарфланган ҳар бир ресурс бирлиги жамият учун максимал қайтимни таъминлаши зарур. Пахта етиштиришга қулай ерлар чорвачилик учун ишлатилмаслиги, унумдорлиги юқори ерлар эса саноат мақсадлари ёки шахсий уй-жой қуриш учун ишлатилмаслиги мақсадга мувофиқ.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling