Тема магистерской диссертации


Иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар


Download 1.46 Mb.
bet7/8
Sana23.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1044485
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу Фаннинг мавзуси, мақсади ва вазифалари

4. Иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар.

  • Кундалик ҳаётимизда ҳар биримиз ўзимизнинг чекланган вақтимиздан самарали фойдаланиш, ойлик маошимизни озиқ-овқат, кийим-кечак ёки маиший техникалар сотиб олиш учун тўғри тақсимлаш каби ўнлаб масалалар хусусида қарор қабул қилишимизга тўғри келади.
  • Худди шунингдек, товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи фирмалар ҳам сармояни қайси соҳага тикиш, хом ашё ва асбоб-ускуналарни қанча миқдорда ва қаердан харид этиш, қандай техника ва технологиялардан фойдаланиш, ресурсларни сарфини қандай тежаш, маҳсулотни харидорбоп қилиб тайёрлаш, тўғри нарх сиёсатини юритиш каби кўплаб масалалар юзасидан оптимал қарорлар қабул қилишга ҳаракат қиладилар.
  • Бу муаммони ечиш учун ҳар қандай жамият қуйидаги учта марказий иқтисодий саволларга жавоб бериши керак:
  • Нима ишлаб чиқариш керак?
  • Қандай ишлаб чиқариш керак?
  • Ким учун ишлаб чиқариш керак?
  • Юқоридаги саволлардан иккитаси, яъни нима ишлаб чиқариш керак? ва қандай ишлаб чиқариш керак? деган саволлар - ресурслардан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибининг жуда кўп альтернатив вариантлари мавжудлигини тақозо қилади. Бу эса фирмалар олдида иқтисодий танлов муаммосини қўяди.

4. Иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар.

  • Ишлаб чиқариш имкониятларининг чекланганлиги, ишлаб чиқариш вариантларидан бирини танлаб қолганларидан воз кечишни тақозо қилади. Бошқа вариантлардан воз кечиш натижасида, биз улардан олиниши мумкин бўлган фойдадан ҳам воз кечамиз, яъни бу бой берилган имкониятлар бўлиб, альтернатив харажатларни ташкил этади.
  • Альтернатив харажатлар - ресурслардан энг самарали фойдаланишдан воз кечиш натижасида бой берилган имкониятлар билан боғлиқ харажатларни акс эттиради. Альтернатив харажатлар - иқтисодий танлов натижасида энг яхши альтернатив вариантдан олинадиган фойдадан воз кечишни акс эттирувчи харажатлардир.
  • Альтернатив харажатлар ёрдамида ноёб ресурслардан фойдаланиш йўналишлари бўйича энг яхши (оптимал) тақсимлаш масаласи, яъни муайян вариантда ресурсларни сарфлашдан олинадиган фойда ва харажатларни бошқа вариантлар бўйича олинадиган фойда ва харажатлар билан солиштириш орқали ечилади (яъни альтернатив харажатларни бир-бири билан солиштириш орқали).

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling