Термин Шарҳи


Download 86.39 Kb.
bet2/6
Sana09.06.2023
Hajmi86.39 Kb.
#1476404
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Глоссарий

Ваҳҳобийлик

Ислом динининг ҳанбалий мазҳабидаги диний-сиёсий оқим. Асосчиси Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб 1703 йилда туғилган. Устози Абдуллоҳ ибн Сайфо ёш Абдулваҳҳобни ҳанбалий мазҳаби йўналишида вахдоният (яккахудолик) ақидаси бўйича тарбиялаган. Ваҳҳобийлик оқимининг юзага келиб, чуқур илдиз отиб машхур бўлиб кетишида инглиз разведкаси катта рол ўйнаган. Сабаби Ислом ҳалифалиги 1517 йилдан қудратли Турк султонлиги қўлига ўтиб кетган эди. Инглизлар ўзларининг яқин шарқдаги сиёсий рақиблари бўлмиш Турк империясини заифлаштириш, пайини қирқиш учун ваҳҳобийлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб турган ва ундан фойдаланган. Амир Муҳаммад ибн Сауд Марказий Арабистон ярим оролидаги майда сулолалар бошқарган амирликларни бирлаштиришда ваҳҳобийлик таълимотидан фойдаланди. Муҳаммад ибн Сауд ва унинг ўғли Абдулазиз ваҳҳобийлар байроғи остида ярим оролнинг катта қисмини куч билан эгаллаб, биринчи саудийлар давлатини барпо қилдилар.
Ҳозирги ваҳҳобийлар ўзгарувчан замон талабларини менсимайди, дунёвий тараққиётнинг ашаддий душмани, мутаассиб, фанатик, жаҳолатпараст, ўз маслагига кўр-кўрона ёпишиб олиб, уни зўрлик билан инсонларга тиқиштириш учун кескин чора-тадбирларни қўллашдан тап тортмайдиган жоҳил, экстремист жангарилардир.

Глобалистлар

Сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий жараёнларни, ҳуқуқий муносабатларни, фуқароларнинг эркин кўчиши, иқтисодий интеграциянинг чуқурлашувини, капитал, инвестициялар эркин ҳаракатини қўллаб-қувватловчилар.

Глобаллашув

турли мамлакатларнинг, халқларнинг жамият ҳаётининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий соҳаларидаги ўзаро таъсири ва боғлиқлигининг кескин кучайиши.

Демократик жамият

Демократик принципларга, инсон хуқуқ ва манфаатлари устувор бўлган, хуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти институтлари амал қиладиган жамиятдир.


Download 86.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling