Ироқ ва Шом ислом давлати- ИШИД
|
ИШИД- (ИГИЛ-Исламское государства Ирака и Леванта). Бу давлатнинг ташкил эитилиши Ғарбнинг мусулмон дунёсига нисбатан тутган сиёсатининг ўзига хос акси дейиш мумкин. ИШИД 2006 йилда Ироқ ва Сурия ҳудудларининг бир қисмида ташкил этилди. Давлат лидери Абу Бакр ал-Бағдодий ҳисобланади. Штаб-квартираси Суриянинг Ракка шаҳрида жойлашган. Унинг ташкил этилишида “Ал-Қоида” бўлимлари, шунингдек яна ўн битта радикал руҳдаги исломий гуруҳлар фаол иштирок этишди. Бугунги кунда ИШИД шариат асосида бошқариладиган Европага жиддий ҳавф солаётган яримреал квазидавлат ҳисобланади. АҚШ нинг биринчи рақамли душмани “Ал-Қоида” эмас ИШИД бўлиб қолди. ИШИД ўз фаолияти давомида “Ал-Қоида” фаолиятини чуқуқ таҳлил этиган ҳолда унинг хатоларини такрорламасликка ҳаракат қилмоқда: толерантликни ифода этувчи мавҳум таълимотларни эмас анъанавий исломни қўллаб-қуватламоқда; Форсдаги исломий ташкилотлар билан (шиалардан ташқари) ҳарбий иттифоқда бўлишга ҳаракат қилмоқда; Сурия мухолифати билан келишув йўлини тутди ва ш.к. эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар юқори малакали кадрларни ишга таклиф этиш авж олган.
|
Ислом
фундаментализми
|
Қуръон ва ҳадисларни сўзма-сўз талқин этувчи, илк исломга қайтишга қаратилган ақидаларни тарғиб қилувчи диний-консерватив руҳдаги оқим. И.ф. вакиллари исломнинг фундаментал (асосий) тамойиллари жамиятнинг тараққиёт йўлини белгилаб беради, деб ҳисоблайдилар ва фақат уларга амал қилишга даъват этади. Кейинги пайтларда мутаассиб мусулмонлар «фундаменталистлар» деб аталмоқда. И.ф. турли йўналиш ва кайфиятдаги гуруҳларни ўз ичига олади. Уларнинг баъзилари террористик усуллар билан қонуний ҳокимиятга қарши курашда ўзларини намоён этсалар, бошқалари тарғибот-ташвиқот ишлари, диний таълим, турли жамоат ташкилотлари, мактаб, университет, оммавий ахборот воситаларига кириб бориш, айниқса, фойдаланиш осон бўлган аудио-видео кассеталарни тарқатиш билан шуғулланади. И.ф.га хос ғоялар – ғарб турмуш тарзи ва ғарб товарларининг истеъмолига қарши кураш, динсиз ёки «соф исломдан чекинган» давлат раҳбарларини жисмонан йўқ қилиш (энг ёрқин мисол – 1981 йилда Анварь Садатга уюштирилган суиқасд), исломда «ширк» (бутпарастлик)ка барҳам беришдир. И.ф. талқинида азиз-авлиёлар қабрларини эъзозлаш (масалан, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро ва Баҳоуддин Нақшбанд каби тасаввуф тариқатлари асосчилари руҳини ҳурматлаш) ҳам бутпарастликка киради.
Хуллас, Ислом фундаменталистлари исломни тобора сиёсийлаштирмоқдалар, уни сиёсат қуролига айлантирмоқдалар. Ҳозирги даврда И.ф. вакиллари бутун дунёга ёйилиб, турли йўлар билан бир давлатдан бошқа давлатга ўтишга, ҳар ерда ўз маслакдошларини топишга интилмоқда.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |