Термин Шарҳи


Download 86.39 Kb.
bet3/6
Sana09.06.2023
Hajmi86.39 Kb.
#1476404
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Глоссарий

Давлат хокимияти

Қонун чикарувчи, ижро этувчи, суд хокимият тизимидир.



Кучли давлат

Давлат манфаати устувор бўлган, бошқарувнинг нодемократик принципларига асосланган, ягона мулк, мафкура хукумрон бўлган, маъмурий буйруқбозлик ва тоталитар режим устун бўлган давлат кўринишидир.

Дезинформация

муайян гурух мақсадларига эришиш йўлида сохта маълумотлардан фойдаланиш асосида ижтимоий фикрни чалғитиш мақсадида қўлланиладиган усул ва воситалар тизими

Дунёнинг мафкуравий манзараси

жаҳонда рўй бераётган ғоявий жараёнлар, мавжуд мафкура шакллари, уларнинг моҳияти, мақсадлари ва ўзаро муносабатлари билан боғлиқ ҳолат, хусусият ва фаолиятини яхлит тарзда акс эттирувчи тушунча

Инсон онги ва қалби учун кураш

Ҳозирги замондаги хилма-хил усуллар ва воситаларда олиб бориладиган мафкуравий тарғибот ва ташвиқотнинг асосий объекти ва мақсади. Ҳар қандай ғоя фақат инсон қалбини эгаллаган, маънавий-руҳий ҳолатини узвий қисмига айлангандагинаҳаракатга даъват этувчи, рағбатлантирувчи кучга, фаолият дастурига айланади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда мафкуравий курашнинг бош мақсади инсон қалбини забт этиш орқали унинг онгини эгаллаш бўлиб қолмоқда.

Ирқчилик

Одамлар ўртасидаги ижтимоий тенгсизлик, босқинчилик, зўравонлик ва урушларни кишиларнинг турли ирқларига мансублиги билан оқлашга хизмат қилувчи ғайримиллий таълимот. Ирқчилар инсонларнинг ижтимоий моҳиятини уларнинг биологик – ирқий (кўзи, сочи ва терисининг ранги, бош ва юз тузилиши каби ташқи, иккинчи даражали жисмоний) белгилар билан боғлаб, уларни олий ва қуйи, бекаму-кўст ва норасо ирқларга ижратадилар. Унга кўра олий ирқлар хўжайинлик қилиши, қолганлари уларга хизмат қилиши, бўйсуниши шарт. Ирқчилик таълимоти бошқа халқларга нисбатан босқинчилик, талончилик, мустамлакачилик сиёсатини асослашга ҳаракат қилади.


Download 86.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling