Термин Шарҳи


Download 86.39 Kb.
bet1/6
Sana09.06.2023
Hajmi86.39 Kb.
#1476404
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Глоссарий


Термин

Шарҳи

Ахборот хуружи



муайян кучлар томонидан кишилар онги ва қалбига ёт ғояларни сингдириш мақсадида уларнинг ҳиссиётлари, эътиқоди ва туйғуларига таъсир этишнинг мафкуравий омилларидан, жамият турмуш тарзи ва менталитетдаги ўзгаришларни амалга ошириш учун унга моддий, маънавий, руҳий таъсир ўтказишнинг ноанъанавий ва нохолис усулларидан фойдаланиш асосида сиёсий мақсад ва муддаоларни амалга ошириш мажмуасини англатади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти



Ер юзида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида тузилган. БМТ фаолиятининг муҳим йўналиши давлатлар ва миллатлар ўртасидаги низо ҳамда зиддиятларни фақат тинч йўл билан –музокаралар орқали хал қилишдан иборат. БМТ низоми 1945 йил Сан-Францискода ишлаб чиқилган ва шу йилнинг 24 октябридан кучга кирган. БМТ ўз таркибига олтита асосий орган, шунингдек бу органларга кўмаклашувчи қўмита ва комиссиялардан иборат. Булар: 1) Бош Ассамблея- ҳар йили сентябр ойида чақирилади. Унда ташкилотга аъзо барча мамлакатлар қатнашади. 2) Хавфсизлик кенгаши- давлатлар ўртасидаги тортишувлар, тажовуз ва агрессиянинг олдини олиш каби масалалар билан шуғулланади. 15 та давлат вакилларидан ташкил топади. Улардан 5 таси доимий аъзо. 3) Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш- халқаро ва ижтимоий ҳамкорлик соҳаларига оид масалалар билан шуғулланади. 4) Васийлик кенгаши-тобе ҳудудлар масалаларини назорат этиб боради. 5) Халқаро суд 6) БМТ Котибияти.
Ўзбекистон Республикаси БМТ сафига 1992 йил 2 мартда қабул қилинган. 1993 йил февралда Тошкентда БМТ нинг ваколатхонаси очилди. Бугунги кунда БМТ нинг аъозалари сони 193 га етди.


Download 86.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling