Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
maktab oqituvchilarida kasbij madaniyatni rivozhlantirishning pedagogik tizimini takomillashtirish
ХУЛОСА Мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида қуйидаги хулосаларга келинди: 1. Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида шиддат билан амалга оширилаётган таълим-тарбия соҳасидаги вазифаларнинг стратегик йўналиши умуминсоний ахлоқий қадриятлар, ўқитувчининг педагогик жараёнга объектив, ҳаққоний ёндаша олиши, унинг ўқувчилар ҳулқ-атворини жамоа олдидаги хизматларига мувофиқ баҳолай олишдаги ахлоқий тарбияланганлик даражасини аниқ белгилайдиган мутахассис кадрларнинг масалаларига қаратилганлиги билан ифодаланади. 2. Маданият - бу инсонларнинг ижодий фаолияти туфайли яратилган моддий ва маънавий бойликлар мажмуигина бўлиб қолмай, айни пайтда у жамият тараққиётининг даражасини ҳам ифодалайди, яъни, жамиятдаги билим, мезон ва қадриятларнинг йиғиндиси маданиятда гавдаланади. 23 Маданиятни ўрганишда объектив қонуниятлар, ҳодисалардаги сабабий боғлиқлик ҳақидаги анъанавий тасаввурлардан фойдаланмаслик ҳам мумкин. Умумий бир соҳа сифатида маданиятга тизимли ёндашув бир-бирига таъсир этувчи турли маданият соҳаларининг ўзига хос хусусиятларини қисмларга бўлиб эмас, балки уларни яхлит тасаввур қилиш имкониятини беради. 3. Касбий маданият – бу мутахассиснинг касбий ўз-ўзини аниқлаш, касбий мотивация, касбий йўналганлик, касбий тажриба ва касбий маҳоратнинг юқори даражада ривожланганлигини белгилаб, касбий мустақиллик, эркинлик, ижодий фаоллик, қабул қилинаётган қарорга нисбатан масъулият, ўқувчиларга нисбатан ҳурмат кўрсатиш ҳамда самарали педагогик фаолиятни ташкил этиш учун зарур ахлоқий сифат ва фазилатлар билан боғланган. 4. Касбий маданиятни ривожлантириш – педагогик фаолият ривожининг муҳим тавсифини ўзида ифода этиб, таълим жараёнида стратегик мақсад ва вазифаларни тўғри белгилаш, қарорлар қабул қилиш, таълим жараёнини лойиҳалаштириш, инновацион педагогик фаолиятни ташкил этиш, таълимни бошқариш ҳамда бошқарув усуллари, методлари ва тамойилларидан самарали фойдаланиш орқали шахс фаоллигини ошириш, ўз – ўзини намоён этиш имкониятини кенгайтириш, жамият талабларига мувофиқ фаол ҳаракатланиш ва самарали мулоқот кўникмаларини ўзлаштириш, эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини амалиётга тадбиқ эта олиш қобилиятидир. 5. Касбий педагогик маданиятни ривожлантириш жараёни ўқитувчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган янгиликлар ва ривожланишлар бўйича тушунчалар бериб бориш асосида уларда касбий компетентлиликни мунтазам ривожлантириб боришнинг корпоратив асосларини инобатга олишни тақозо этади. 6. Компетенциявий ёндашув асосида мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг ташкилий-функционал модели ишлаб чиқилди. Ушбу модел мактаб ўқитувчиларида касбий педагогик маданиятни ривожлантиришнинг мақсади, мазмуни ва ундан келиб чиқиб кутиладиган натижани ўзида акс эттирган. Модел мазмунли, методологик, фаолиятли- технологик ҳамда натижавий компонентлардан иборат. 7. Педагогик технологияларнинг илмий-назарий асосларига таянган ҳолда мақсадли-мотивли, ахборотли-мазмунли, фаолиятли ҳамда рефлексив- баҳолаш номли босқичлардан иборат мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантириш технологияси ишлаб чиқилди ва самарадорлик даражаси эмпирик жиҳатдан асосланди. Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди: 1) “Ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида ҳамда ахборотларнинг глобаллашуви шароитида мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришга доир таълимий муҳитни таркиб топтириш; 2) касбий маданиятни ривожлантиришнинг компетенциявий ёндашув билан алоқадорлигини инобатга олган ҳолда ўқитувчиларда умумий ва 24 хусусий компетенцияларни шакллантиришга доир ўқув-методик ва амалий тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш; 3) мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантириш билан боғлиқ компетенцияларнинг аниқ белгилаб берилиши мақсадга мувофиқ. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling