Тезислар
|
Бугунги кунда мамлакатимизда 16 та диний конфессиянинг 2,3 мингдан зиёд диний ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Сўнгги йилларда диний таълим ва маърифат тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Нафақат ҳар бир фуқаронинг, балки диний ташкилотлар фаолияти эркинлиги таъминланмоқда. Диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг қонунчилик базаси такомиллаштирилмоқда. Хусусан, 2021 йилда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги янги Қонун қабул қилинди.
Тан олиб айтиш жоиз, диний ташкилотлар фаолияти эркинлиги конституция даражасида кафолатланмаган. Ушбу ҳолат фуқароларнинг бирон-бир динга эътиқод қилишида уларга етарли шарт-шароит яратишга таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзи бир давлатларда диний ташкилотлар фаолияти эркинлиги умуман кафолатланмаган. Бу эса, диний адоватлар, жамият ва давлат ўртасида катта ихтилофларга сабаб бўлади.
Конституцияда диний ташкилотлар фаолияти эркинлигининг давлат томонидан кафолатланиши динлараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга, жамиятда диний бағрикенгликни таъминлашга, фуқарони ўз динига эътиқод қилиш ёки ишониш эркинлигига нисбатан фақат қонунда назарда тутилган чекловлар татбиқ этилишига хизмат қилади.
Агар ҳар бир диний ташкилотнинг фаолият эркинлиги кафолатини истасак янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришимиз керак.
|
|