Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Ҳар бир аёлга муносиб, тенг меҳнат ҳуқуқи таъминлаймиз!


Download 363.31 Kb.
bet107/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

Ҳар бир аёлга муносиб, тенг меҳнат ҳуқуқи таъминлаймиз!




3-мавзу

Камситишларсиз тенг меҳнат учун тенг ҳақ олиш

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

42-модда.
(биринчи қисм)
Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
...

Тезислар

Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳар бир инсон ҳеч бир камситишсиз тенг меҳнат учун тенг ҳақ олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланмоқда.
Ногиронлиги бўлган шахслар одатда ҳар кунини ҳудди янги чақирувдек қабул қилишади. Ва уларнинг ҳеч бир камситишсиз бошқалар қатори бажарган тенг меҳнати учун тўланиши лозим бўлган иш ҳақини олиш ҳам шу каби чақирувлардан бирига айланиши мумкин. Афсуски, иш берувчилар томонидан ҳар доим ҳам ногиронлиги бўлган шахслар учун тегишли шарт-шароитлар яратиб берилмайди. Бу дегани, улар қолганлар сингари бир қаторда меҳнат олиши учун уларга қўйилаётган талаб ва шарт-шароитлар остида, ўзларининг эҳтиёжи билан курашиш билан бир пайтнинг ўзида ишлашга мажбур бўлмоқдалар. Шу сабабли ҳам, иш берувчи томонидан уларга нисбатан махсус ёндашув асосида меҳнат муносабатида бўлиш доим ҳам кузатилмайди. Бу, ўз навбатида, уларнинг иш ҳақига ҳам ўз таъсирини кўрсатишини англатади.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда мазкур норманинг киритилиши ҳар кимнинг ўзи эгаллаб турган лавозими талабларидан келиб чиққан ҳолда ва бажарган иш кўлами ва сифатига қараб унга муносиб юкламалар бериш ва шунга яраша ҳақ тўлаш зарурлигини таъминлайди.
Мазкур норманинг ўз ифодасини топиши ҳар кимнинг ҳеч қандай камситишларсиз, адолатли меҳнат муносабатларида бўлиши ишончини мустаҳкамлайди.


Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling