2-мавзу
|
Болалар меҳнати, мажбурий меҳнат тақиқланади
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
44-модда.
...
(иккинчи қисм)
Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, аҳлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади.
|
Тезислар
|
Янги таҳрирдаги Конституциямизда Конституцияда болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини тақиқлашга оид норма киритилмоқда.
Ўзбекистонда болаларнинг мажбурий меҳнатини олдини олиш ва унга қарши курашиш натижасида
болаларни мажбурий меҳнатнинг турли кўринишларига жалб қилиш ҳолатларига барҳам берилди.
Фарзандларимиз - келажагимизнинг мустаҳкам замини ва барқарорлигимиз таянчидир. Улар билим олиб, ўз устида ишлаши лозим бўлган пайтда мажбурий тарзида пахта далаларига сафарбар этиш ҳолатлари жамиятимиз учун аллақачон нормага айланиб улгурганди. Уларнинг сал кам 2 ой мобайнида бепоён пахта далаларида эрта-ю кеч қиладиган иши – нормадан кам бўлмаган ҳажмдаги пахтани топширишдан иборат бўлган. Қолаверса, ишлаш ва яшаш шароитлари умуман талаб даражасида бўлмаган. Егулик ва озиқ-овқатни ўзлари ташкиллаштиришга мажбур бўлганлар ва бу борада иш ҳақи тўғрисида сўз умуман юритилмаган. Мактаблардаги ўзлаштириш даражасининг пасайиб кетиши эҳтимоли ҳеч кимни қизиқтирмаган ва эътиборида бўлмаган.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда ўғил-қизларимизнинг баркамол ривожланишига салбий таъсир қиладиган ҳар қандай болалар меҳнати тақиқланиши уларнинг маданияти, одоб-ахлоқи ва таълим-тарбияси учун барча тўсқинликларни бартараф этади.
Конституциямизда мазкур норманинг акс эттирилиши фарзандларимизнинг келажаги нақадар муҳим эканлигининг ёрқин намунасидир.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |