Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Муносиб меҳнат, маошнинг энг кам миқдори


Download 363.31 Kb.
bet102/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

Муносиб меҳнат, маошнинг энг кам миқдори

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

42-модда. Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.

Тезислар

I. Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳар кимнинг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори муносиб яшаш учун етарли бўлиши ҳуқуқи киритилмоқда.
2016 йилда минимал ойлик иш ҳақи 130 240 сўмни ташкил этган бўлиб, бу йилга қадар аҳолининг реал даромадлари 28% га ошганини алоҳида айтиб ўтиш керак. 2022 йил 1 июндан бошлаб минимал ойлик иш ҳақи миқдори бюджет ташкилотлари учун 12% оширилиб, 920 минг сўмни ташкил қилди. Базавий ҳисоблаш миқдори 1 июндан 300 минг сўм миқдорида белгиланган
Ҳозирда кўплаб юртдошларимиз мўмай даромад топиш илинжида хорижий мамлакатларга жўнаб кетишга мажбур бўлмоқдалар. Аксарият ҳолларда мазкур меҳнат мигрантлари хавфсизлик ва гигиена талабларига мутлақ жавоб бермайдиган иш шароитларида меҳнат қилишмоқда ва бунинг натижасида бахтсиз ҳодисалар рўй бериши ёки алдов йўллари орқали фирибгарларнинг қўлларига тушиб қолиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Бундан нафақат ўзлари, балки оила аъзолари ҳам азият чекишади.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳар кимнинг ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори муносиб яшаш учун етарли бўлиши ҳуқуқи белгиланса, бу келгусида ишчида туғилиши мумкин бўлган минимал эҳтиёжларини қондириш ва кунлик харажатларни қоплашга қаратилган базавий тирикчилик учун пул миқдори бўлишини англатади.
Ватандошларимиз учун мамлакатимиз ҳудудидан ва ўз оилаларидан узоқлашмаган ҳолда муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва маошни таъминлаш учун мазкур норма киритилиши қўллаб-қувватлаш зарур




Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling