Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Download 363.31 Kb.
bet98/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

3-мавзу

Аёлларга жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминланиши

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

58-модда.
...
(иккинчи қисм)
Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди.

Тезислар

Ҳурматли аёллар, опа-сингиллар,
Янги таҳрирдаги Конституциямизда аёлларга жамият ва давлат бошқаруви ва бошқа соҳаларда тенг ҳуқуқ ва имкониятлар таъминланиши белгиланмоқда.
Аёллар табиий равишда, жумладан, бола парвариши билан боғлиқ танаффуслар туфайли меҳнат бозорида ҳамда жамият ва давлат бошқаруви соҳасида эркакларга нисбатан тўлақонли рақобатга киришиш имконияти чекланиб қолади. Ушбу бўшлиқни тўлдириш учун давлат уларни алоҳида қўллаб-қувватлаши ҳар томонлама адолатдан бўлади.
Бугун хотин-қизларнинг улуши бошқарув лавозимларда 33 фоизни, Олий Мажлисда эса 32 фоизни, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 82 фоизни, илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат соҳаларида 72 фоизни, саноатда 38 фоизни, тадбиркорликда 35 фоизни, олий таълимда 46 фоизни ташкил этиши ҳам соҳалар ривожидаги эгаллаган муносиб ўрнидан далолатдир.
Афсуски аҳолининг айрим вакилларида хотин-қизларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминланиши тўғрисида эскирган, камситишни тарғиб қиладиган қарашлар ҳам йўқ эмас. Бу ҳолат узоқ муддатли салбий оқибатларга олиб келади.
Янги таҳрирдаги Конституция тенг ҳуқуқлилик қоидасини киритилиши натижасида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, шу жумладан қарорлар қабул қилишдаги хотин-қизларнинг эракаклар билан тенг иштирокини таъминлашга имкон яратади.

Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling