Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Интеллектуал мулк муҳофазаси юзасидан


Download 363.31 Kb.
bet94/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

1-мавзу

Интеллектуал мулк муҳофазаси юзасидан

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

53-модда.
(биринчи қисм иккинчи жумла)
... Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.
...

Тезислар

Барчамиз, кейинги вақтларда ижтимоий тармоқлар, телеграмдаги каналлар орқали “палонча қўшиқчи” шоирнинг шеърини руҳсат сўрамасдан қўшиққа айлантириб кўйлаб юрибди, бунинг учун суд томонидан жаримага тортилибди деган хабарларни эшитиб турибмиз.
Албатта, ушбу масала илмий, қонун тилида интеллектуал мулк ҳуқуқи дея номланади.
Интеллектуал мулк маҳсули бўлган рақамли технологиялар ва инновациялар XXI асрда мамлакат иқтисодиётини асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Бугунги кунда номоддий актив ҳисобланган интеллектуал мулк кириб бормаган ва таъсирига учрамаган бирор соҳалар қолмаябди.
Интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш, аввало, уни яратувчиси бўлган эгасининг барча ҳуқуқларини тан олинишини, ўз манфаати йўлида бемалол фойдаланишини ва турли тажовузлардан ҳимоя қилинишини англатади.
Айтиш керакки, амалдаги Конституциямизда асосий эътибор илмий, техникавий ижод масалаларига қаратилган бўлиб, бадиий ижод масаласи эътибордан четда қолган эди. Шу боис, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг бадиий ижод эркинлиги кафолатланиши ҳамда “интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилиниши белгиланмоқда.
Бугунги кунда интеллектуал мулк йирик даромад манбаи ҳисобланади. Масалан, Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг, Гарри Поттер ҳақидаги китоблар муаллифи Джоан Роулинг интеллектуал мулкини тижоратлаштириши орқали йирик капитал эгаларига айланишган.
Мазкур нормани Конституцияда белгиланиши интеллектуал мулкни бошқа мулк шакллари каби Конституция даражасида ҳимоясини таъминлайди.
Энг муҳими, интеллектуал мулк эгалари – ёзувчи, шоир, рассом, санъаткорлар, олимлар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқаларни ўзлари яратган интеллектуал мулк натижасига нисбатан ҳуқуқларини кафолатлайди.
Албатта, агарда барчамиз ҳар соҳада, шу жумладан интеллектуал мулк ҳуқуқини конституция даражасида ҳимоя қилиниши истасак албатта ушбу нормага овоз беришни тавсия қиламиз.





Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling