Мисол учун, Тошкент шаҳрига ишга киришда прописка деган чеклов
ва бу учун тегишли жавобгарлик мавжуд бўлган. Ёки аёлларнинг жумладан ҳомиладор аёлларнинг ишга киришида тенг ҳуқуқлиликнинг кафолатланмаганлиги турли коррупциявий ҳолатларни юзага келтирган.
Буларнинг барчаси, албатта қонунчиликдаги бўшлиқлар ва мазкур соҳанинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаганлиги ҳисобланади.
Олий қонунимизда фуқароларимизнинг давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эга бўлишининг кафолатланиши, давлат хизматининг рақобатдошлигини, очиқлигини ва профессионаллигини оширади. Салоҳиятли ёшлар, хотин-қизларнинг давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқни кафолатлайди ва давлат хизматига ишончини ортишига ҳамда иқтидорли, замонавий фикрлайдиган кадрларни хорижий давлатларга чиқиб кетиш ҳолатлари ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олинишига хизмат қилади.
Ҳурматли дўстлар, агарда давлат хизматини барча учун тенг имкониятлар яратишини истасак янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришни тавсия қиламиз.
2-мавзу
|
Энг кам ойлик иш ҳақи инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлайдиган қилиб белгиланади
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
42-модда.
...
(иккинчи қисм)
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
...
|
Тезислар
|
Ишчи қаерда ишлашидан қатъи назар – давлат ёки нодавлат ташкилотларидами, тадбиркорлик субъектларидами, иш берувчи томонидан тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори унинг муносиб турмуш даражасини таъминлаши керак. Меҳнат қилаётган ҳар бир инсон асосий эҳтиёжларини қондириш учун етарли маблағга эга бўлиши лозим.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори нима ва у қандай белгиланади? Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсонга муносиб турмуш даражасини таъминлаши учун минимал истеъмол харажатлари қиймати асосида белгиланади.
Инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш деганда, инсоннинг яшаш ва зарурий эхтиёж харажатлари қопланиши ҳамда инсон учун зарур бўлган ижтимоий-маиший шароитларни яратиш назарда тутилади.
Бу эса ўз навбатида ойлик маошнинг энг кам миқдорини инсоннинг муносиб яшашини таъминлайдиган қилиб белгилаш заруратини юзага келтиради.
Янги таҳрирдаги Конституциямизга мазкур нормани киритилиши натижасида ижтимоий давлатнинг энг муҳим талаби сифатида ҳар бир инсонга тўлаб бериладиган иш ҳақини давлат сиёсати даражасига кўтарилишига хизмат қилади.
Конституциямизнинг мазкур нормасини қўллаб-қувватлаш орқали инсонларнинг кун кечириши учун етарли миқдорда ҳақ олишини таъминлаймиз.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |