3. Энг муҳими, ижтимоий бирдамлик принципининг Конституциямизга киритилиши Ўзбекистонда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элатларни, аёллар ва эркаклар, ёшлар ва кексалар, ижтимоий келиб чиқиши ҳамда жамиятдаги мавқеидан Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида, уларнинг миллати, тили, дини, жинси, ижтимоий келиб чиқиши ҳамда жамиятдаги мавқеидан қатъий назар, ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
4. Ушбу норма жонажон Ватанимиз тараққиёти учун фуқароларимизни бирдамлик ва бирлашишга чорлаб, уларни камбағалликдан чиқариш, оилавий ёки бошқа шароитига кўра қийин аҳволда қолганларга кўмак бериш, беморлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш каби азалий қадриятларимизни янада мустаҳкамлайди.
Янги Ўзбекистонда ижтимоий бирдамликни ривожлантирайлик!
2-мавзу
|
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан эътироф этилиши белгиланмоқда
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
19-модда.
(биринчи қисм биринчи жумла)
Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. ...
...
|
Тезис
|
1. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда Конституцияга мувофиқ эътироф этилиши ва кафолатланиши деярли барча демократик давлатларда белгиланган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан БМТнинг 7 та асосий шартномалари ва 4 та факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.
2. Конституцияга киритилаётган ушбу норма инсон ҳуқуқ ва эркинликларини Ўзбекистон Конституцияси ва халқаро ҳужжатларга мувофиқ тан олинишини, хусусан, халқаро ҳужжатларда кўрсатилган умумэътироф этилган нормаларни амалиётда тўғридан-тўғри қўллаш, миллий қонунчилик ҳужжатларига сингдириш ва бошқа механизмлар орқали таъминлашни кўзда тутади.
3. Конституцияга киритилаётган ушбу норма инсон ҳуқуқ ва эркинликларини Ўзбекистон Конституцияси ва халқаро ҳужжатларга мувофиқ тан олинишини, хусусан, халқаро ҳужжатларда кўрсатилган умумэътироф этилган нормаларни амалиётда тўғридан-тўғри қўллаш, миллий қонунчилик ҳужжатларига сингдириш ва бошқа механизмлар орқали таъминлашни кўзда тутади.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан эътироф этилмаслиги эски тизимдан мерос бўлган салбий ҳолатлар қайтарилишига, давлат органлари томонидан шахс ҳуқуқларини асоссиз чеклаши каби ҳолатларига олиб келиши мумкин.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |