Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Ўзбекистон равнақи учун давлат ҳар бир ватандошимиз тақдирини ҳимоялашга масъул!


Download 363.31 Kb.
bet85/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

Ўзбекистон равнақи учун давлат ҳар бир ватандошимиз тақдирини ҳимоялашга масъул!


2-мавзу

Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

32-модда.
...
(иккинчи қисм)
Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга.

Тезис

1. Эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи шахснинг мамлакат ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга бориш, турар ва яшаш жойини эркин ўзгартириш, мамлакатдан чиқиш ва қайтиш ҳуқуқини қамраб олади.
Мазкур ҳуқуқ инсоннинг эркин ривожланишига хизмат қилади ва у Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пакт ва бошқа инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларда алоҳида эътироф этилган.
2. Сир эмаски, мамлакатимизнинг яқин ўтмишида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини асоссиз чекловчи қонуности ҳужжатлари мавжуд эди. Масалан, олдинги йилларда Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқини таъминлаш борасида бир қатор тўсиқлар ва чекловлар мавжуд эди.
Ҳозирги кунда фуқароларимиз ишлаш, ўқиш, даволаниш, дам олиш, малака ошириш ва бошқа мақсадларда Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш имкониятга эга.
Бир мисол, қардош Қирғизистон билан 30 йиллик чегара муаммоси ечилгани ҳисобига, 2 миллиондан зиёд водий аҳолиси ўз яқинлари, қариндош-уруғлари билан эркин борди-келди қиладиган бўлди.
3. Эркин ҳаракатланишга оид янги норма инсон қадрини камситувчи, ҳаракатланиш эркинлигига тўсиқ бўлган чекловларни бартараф этиб, ҳар бир шахснинг мамлакатимиз бўйлаб эркин ҳаракатланишини кафолатлайди, аҳолининг қишлоқ жойларидан шаҳарларга эркин ҳаракатланиш учун шарт-шароитлар яратишга, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига, урбанизация жараёнларининг самарали амалга ошишига ва барқарор ривожланишига муҳим омил бўлади.
Фақатгина фуқароларимизни чет элда меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга ошириш борасида ҳам уларни касбий тайёрлаш ва ишга жойлаштиришнинг хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими яратилди. Бугунги кунда Ўзбекистон 32 дан ортиқ давлатлардаги  475 дан ортиқ иш берувчилар билан шартномалар тузилиб, (41та рекуретинг билан бирга 516) ташқи мигрантларга ишга жойлаштириш, ўқитиш, суғурта, кредит, микроқарз каби ўнга яқин хизматлар кўрсатилмоқда.
4. Мазкур норма эътиборли жиҳати шуки, у нафақат фуқароларимизнинг, балки Ўзбекистонда турган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда хорижий фуқароларнинг ҳам мамлакатимиз ҳудудида эркин ҳаракатланишини кафолатлайди. Бу эса фуқароларга Ўзбекистоннинг хоҳлаган жойига бориш, саёҳат қилиш, билим олиш, ишлаш, тадбиркорлик қилиш имкониятини беради.



3-мавзу


Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling